Очиқлик, шаффофлик деган сўзлар бугунги кунда кўп айтилаётган тушунчалардандир. Бу тушунчалар, энг аввало, ахборот билан боғлиқ. Шундай экан, мамлакатимизда бу соҳада жадал трансформация юз бераётганини қайд этиш керак.

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилишнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланган.

Шу ўринда савол туғилади, давлат органи фаолиятининг очиқлиги нима учун керак? Бу давлат органига нима беради?

Давлат органининг очиқлиги, авваламбор, ҳисобдорлик учун керак. Яъни халқ давлат органига эмас, балки давлат органи халққа хизмат қилиши керак деган тамойилни тўлақонли амалга ошириш учун зарур. Одамлар у ёки бу ташкилот нима иш қилаётганини, унинг фаолияти самарадорлигини билиб туриши керак. 

Қолаверса, ҳеч қайси идора ўз ходимларини тўлиқ назорат қила олмайди. Бунга ресурс ҳам, вақт ҳам етмайди. Шу сабабли муаммонинг ечими сифатида жамоатчилик назорати ва замонавий ахборот технологиялари қўлланилиши лозим. Яъни ҳар бир ходим, ўзининг фаолияти тўлиқ жамоатчилик назоратида эканлигини, айтилган ҳар бир гапи, ҳаракати минглаб нигоҳлар кузатувида эканлигини ҳис қилса, у ўз ўзидан ноқонуний ҳаракатлар ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайди.

“Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонун 2014 йилдаёқ қабул қилинган бўлишига қарамай, ушбу қонун тўла қувват билан ишлаб кетиши 2016-2017 йилларга тўғри келди десак, муболаға бўлмайди. 

Бу борада ислоҳотларнинг энг муҳим босқичларидан бири - 2018 йилда қабул қилинган Бюджет маълумотларининг очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор бўлди. 

2020 йилдан бошлаб Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари ахборотлар батафсил баён этилган, илғор халқаро стандартларга мувофиқ тайёрланган қонун билан тасдиқланиши йўлга қўйилди. 

«Очиқ бюджет» ахборот портали ишга туширилди. Жорий йилда эса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан “Рақамли Ўзбекистон - 2030” стратегияси тасдиқланди.

Бундан кўзланган мақсад - давлат идоралари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, Интернет тармоғида очиқ маълумотларни ва бошқа ахборотларни жойлаштириб боришни таъминлашдир.

Биргина мисол келтирадиган бўлсак, ушбу Стратегияга мувофиқ, 2021 йил 1 июлдан бошлаб Очиқ маълумотлар порталида давлат органлари ва ташкилотлари томонидан давлат харидларини амалга ошириш, патентлар, дори воситалари ва тиббий буюмларни рўйхатга олиш, жамоат транспорти ҳаракати, ер ресурсларидан фойдаланиш ва бошқа умумфойдаланишдаги статистик маълумотлар онлайн режимда жойлаштириб борилмоқда. 

Қолаверса, 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб барча вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида амалдаги раҳбар ўринбосарларидан бирига рақамлаштириш бўйича ўринбосар (Chief Digital Officer) ваколатлари юклатилди. Уларнинг вазифалари қаторига идоралар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, Интернет тармоғида очиқ маълумотларни ва бошқа ахборотларни жойлаштириб бориш бўйича чоралар кўриш киритилди. 

Шу ўринда Адлия вазирлиги тажрибасига тўхталсак. Адлия вазирлиги барча соҳадаги ислоҳотларнинг локомотивига айланишни мақсад қилган. 

Вазирлик фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликка мунтазам ахборот бериб бориш, уларнинг ҳуқуқий маълумотларга бўлган эҳтиёжини таъминлашга қаратилган “Очиқ адлия” (“Open Justice”) дастури 2018 йилдаёқ ишга туширилган. Дастур 34 та чора-тадбирни қамраб олди.

Дастур қоидалари, энг аввало, очиқлик, шаффофлик тўғрисидаги фалсафадан, давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъуллиги ҳақидаги конституциявий нормадан ва бу борадаги махсус қонун билан белгиланган принциплар ва талаблардан келиб чиқиб шакллантирилди ва амалга оширилмоқда.

“Очиқ адлия” ижтимоий дастури орқали видео ва аудио-ёзувга рухсат берилди. Яъни жисмоний ва юридик шахслар адлия органлари биноларида аудио-видео ёзиш мосламаларидан эркин фойдаланиши мумкин. 

Шу йўл билан эътибордан четда қолаётган жиҳатларни, ўз вазифасини лозим даражада бажармаётган ходимларни аниқлаш бўйича жамоатчилик ёрдамидан фойдаланилмоқда. 

Нотариал идоралар ва давлат хизматлари марказлари ходимларининг ўз вазифаларини бажаришда йўл қўяётган камчиликлари устидан интернет орқали тезкор шикоят бериш тизими яратилди. Бунда ходимнинг айби аниқланган ҳолатлар кенг ёритиб борилади. Ўз вазифаларини лозим даражада бажара олмаётган ходимлар рейтинги шакллантирилиб, уларнинг малакаси оширилади. 

Ижтимоий тармоқлар орқали қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқ ижодкорлиги ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этиш йўлга қўйилди. Вазирликнинг Facebook тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” ҳамда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали ҳар бир чиқаётган қонун ҳужжатининг мазмунини содда, тушунарли тарзда фуқароларга етказиб бермоқда. 

Адлия идоралари фаолиятининг энг катта йўналишларидан бири - қонун ижодкорлиги. Лекин халқимиз бундан тўлиқ хабардор эмас. Шу сабабли муҳим қонун ҳужжатлари лойиҳалари бўйича берилган экспертиза хулосалари ҳам тармоқларда, сайтларда эълон қилиб борилмоқда. Бу адлияга киритилаётган қонун ҳужжатларининг пухта ишлаб чиқилишига ҳам кўмаклашмоқда. 

Шу тариқа қонунчиликни такомиллаттириш бўйича фуқаролар билан доимий мулоқот ўрнатилди. Телеграмдаги бот, фейсбук ва ҳ.к орқали қонунчиликни такомиллаштириш бўйича фуқаролардан таклифлар олиб, уларни ўрганиш йўлга қўйилди. 

Мисол учун, жорий йилда ташқи иқтисодий фаолият, божхона, карантин, СЭС масалаларида, соғлиқни сақлаш соҳасида қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш юзасидан телеграм канал орқали эълон берилди ва “Қонунчиликка таклиф” боти орқали 300 дан зиёд таклиф олинди. 

Жисмоний ва юридик шахслар адлия органларига юборган ўз мурожаатларини вазирликнинг веб-сайти орқали кузатиб бориши ҳам мумкин. Шунингдек, адлия органлари ходимлари устидан берилган ҳамда ўз тасдиғини топган шикоятлар ҳақида маълумот олиш имконини берувчи махсус платформани ишга тушириш назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, махсус телеграм бот яратилди. Ушбу бот орқали тизимдаги коррупция ҳолатлари ҳақида бемалол хабар бериш мумкин.

“Очиқ адлия” дастури орқали жаҳоннинг бошқа мамлакатларида деярли учрамайдиган илғор ёндашувлар асосида кадрларни танлаш имкони яратилди. Ушбу жараёнда ҳам жамоатчилик ёрдамига таянилмоқда, очиқлик, шаффофликка таъминланмоқда.

Ўн минглаб одам кузатиб туриши мумкин бўлган, кейинчалик ҳам интернет архивларидан топиш мумкин бўлган аттестация ёки танловлар жараёни номзодларнинг ва уларни танлашга жавобгар бўлган шахсларнинг масъулиятини оширди. Шу йўл билан номуносиб ходимларнинг адлия ходимлари сафига кириб қолишининг олди олинмоқда. 

Тошкент давлат юридик университети ва юридик коллежларга кириш имтиҳонлари жараёнлари ҳам видеога қайд этилиши ҳамда реал вақт режимида интернетда онлайн трансляция қилиниши йўлга қўйилди. Бу ҳам турли ноқонуний ишларнинг олдини олиши шубҳасиз. 

Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ва унинг таркибий бўлинмаларининг молиявий фаолияти билан боғлиқ маълумотлар вазирликнинг веб-сайтида эълон қилинади. 

Яна бир муҳим янгиликлардан бири - бу адлия органларининг ҳар йил якуни бўйича аҳолига бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот беришидир. Мазкур ташаббус 2018 йилдан буён анъанавий тарзда ҳар йили кенг жамоатчиликка тақдим этилиб келинмоқда.

Бир сўз билан айтганда, қаерда мана шундай очиқлик дастури ишласа, ўша ерда тўлақонли фаолият кўрсатиш юз беради, муҳими, ноқонуний ҳолатлар барҳам топади. 

Севара Ўринбоева, 

Адлия вазирлиги жамоатчилик билан 

алоқалар бўлими бошлиғи.

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Очиқлик дастури ишлаган жойда ноқонуний ҳолатлар барҳам топади