Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар  коррупциянинг таълим соҳасига бўлган салбий таъсирининг олдини олиш учун ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш  муҳим аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди.  Шунингдек, коррупцияга қарши курашишда ҳар бир шахснинг жавобгарлиги ва масъулияти борасида тўхталиб, ёшларнинг ҳуқуқий ва ахлоқий қадриятларга асосланган ҳаракатларини ҳам  рағбатлантириш зарурлигини қайд этишди. 

Тадбирда 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни муносабати билан “Антикоррупция ҳафталиги” доирасида ўтказилган бир қатор танлов ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Жумладан, “Коррупциядан ҳоли таълим муассасаси” мавзусидаги “Энг яхши видеороликлар танлови”, “Ёшлар коррупцияга йўқ дейди” мавзусидаги “Энг яхши расмлар танлови”, “Коррупциясиз соҳа” мавзусидаги “Энг яхши иншолар танлови”, “Антикоррупция билимдони” мавзусидаги билимлар беллашуви ва “Заковат” интеллектуал ўйинларида жамоавий ва якка тарзда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаганларга диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар тантанали равишда топширилди. 

Тадбирнинг ўтказилиши талабаларнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича билим ва ҳушёрлигини оширишга, шунингдек, уларнинг ижодий фаолиятини рағбатлантиришга хизмат қилади. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Очиқ эшиклар куни” ўтказилди