Ўзбекистон Республикаси президенти ташаббуси билан “Долзарб 90 кун” лойиҳаси йўлга қўйилди. Лойиҳа доирасида 1 июндан 30 августгача мактаб ўқувчилари ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларни соғломлаштириш ва ҳар томонлама ривожлантириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилади. Тошкент шаҳридаги 326 та умумтаълим мактабида ўтказилган сўровномада 494 208 ўқувчидан 169 551 нафари ёз мавсумидаги турли тадбир ва оромгоҳларга жалб этилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг ёзги таътилини мазмунли ва самарали ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ижодий жамоамиз билан Юнусобод тумани Осиё кўчаси 40 уйда жойлашган Маданият бўлимида бўлдик. Ушбу марказда миллий ва европа рақс, эстрада хонандалиги, актёрлик, тасвирий санъат, чолғу ижрочилиги бўйича болалар ва ёшлар учун кўплаб дарслар ташкил қилинади. Бугунги ташрифимиз “Очиқ эшиклар куни” лойиҳасига тўғри келди ва "вип меҳмон"ларни кутиб олишганига гувоҳи бўлдик. Ким экан у "вип меҳмон"лар дейсизми унда лавҳамизни томоша қилинг.

“Долзарб 90 кун” дастури ёзги таътилни нафақат дам олиш, балки ўқувчи-ёшлар учун ўсиш, ўрганиш, ривожланиш ва янги имкониятлар сари йўл сифатида қаралаётганини кўрсатмоқда. Мазкур ташаббус келажак авлоднинг соғлом, билимли ва фаол бўлиб улғайиши учун муҳим замин яратади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/PbeXZHjPwwk" title="Ochiq eshiklar kuni” loyihasiga start berildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Очиқ эшиклар куни” лойиҳасига старт берилди (+видео)