Бугун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ, жойларда “Обод ва кўркам маҳаллам” ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш умумхалқ хайрия ҳашари кўтаринки руҳда ташкил этилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳам мазкур ободонлаштириш тадбирларида фаол иштирок этди. Хусусан, фонднинг республика бошқаруви ташаббуси билан ҳудудлар билан онлайн видеоалоқа орқали ҳар соатлик маълумотлар олиб турилди.

Умумхалқ ҳашари давомида 8 ярим миллионга яқин аҳоли иштирок этди. 17 минг гектарга яқин ер-майдонлари ободонлаштирилиб, 12 минг километрга яқин ариқ ва лотоклар тозаланди. 9000 дан ортиқ қабристон ва 650га яқин зиёратгоҳлар ободонлаштирилди. Хайрия ҳашари давомида 8 миллиондан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.

Бундан ташқари, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мурувват ёрдамлари кўрсатилади. Жумладан, 13 мингга яқин кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар кўрсатилди. 5 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилаларнинг уй-жойлари таъмирланади.

“Маҳалла” фонди матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Обод ва кўркам маҳаллам” умумхалқ ҳашарида 8 миллиондан ортиқ фуқаро иштирок этди