Сирдарё вилояти Сардоба туманида 2020 йилда содир бўлган мудҳиш фожиа Сардоба, Мирзаобод ва Оқолтин туманларидаги 10 та маҳалла, 23 та аҳоли пункти, жами 4711 та турар, 277 та нотурар жой, 30 минг 718 гектардан ортиқ экин майдонларига зарар етказди. Сув тошқинидан 4500 га яқин хонадон жабр кўрди. Сув биринчи навбатда Сардоба туманидаги “Қўрғонтепа” ва “Дўстлик” маҳаллаларига кириб борган.

Халқимизнинг жипслиги, ҳамжиҳатлиги ва давлатимиз томонидан кўрсатилган тезкор ёрдам туфайли ушбу фожиа оқибатлари қисқа муддатда бартараф этилди.

Сардоба тумани ҳокимлиги ва Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун “пресс-тур”  ташкил этилди. Тадбир иштирокчилари Қўрғонтепа ва  Дўстлик маҳаллаларида амалга оширилган ишлар, аҳолига яратилган шароитлар билан таништирилди.  

– Имконсиз нарсанинг ўзи йўқ, –  дейди "Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилган кўп қаватли уйда истиқомат қилаётган Турдигул момо Ҳотамова. – Ўша кунги воқеалар ҳеч қачон ёддан чиқмайди. Бир пасда кўплар қатори уй-жойимиздан айрилган эдик. Президентимизга, меҳр-оқибатли ва саховатпеша халқимизга катта раҳмат. Бизни ёлғиз ташлаб қўйишмади.  Қисқа фурсатда ўрнини босадиган, бугунги кунда кўриб турганингиздек, замонавий турар жой массиви барпо этилди. Газ, сув, электр, инсон тинч ва фаровон яшаши учун нима зарур бўлса, барчаси муҳайё этилди.

– Бу ердаги шароит шаҳар турмуш даражасидан фарқ қилмайди. Фарзандларимиз, набираларимиз ўқиб-ўрганишлари, доимо соғлом бўлишлари учун замонавий таълим маскани, оилавий поликлиника бор. Хотин-қизларимиз ишлаб, даромад топиши, оила бюджетини мустаҳкамлаши учун ҳатто текстиль корхонаси қуриб берилди. Менимча, бу – энг катта бахт, – дейди Насиба момо Ўсканова.

– Маҳалламизда қад ростлаб турган 37 та тўрт қаватли уйлардаги жами 1480 та хонадонга хизмат кўрсатяпмиз,–  дейди “Дўстлик” уй-жой коммунал хизмат бошқарув сервис компанияси раҳбари Равшан Қаршиев.–  16 нафар ходимимиз, айтиш мумкин, 24 соатлик навбатда фаолият олиб боришади. Айниқса, коммунал тармоқларда юзага келадиган авария ҳолатларини зудлик билан бартараф этишга доимий тайёрмиз. Қувур ёрилишини таъмирлашдан тортиб, юқори қаватлардаги синган ойналарни алмаштиришгача бўлган ишларга вақт танламай киришамиз. Бу йилги 170 миллион сўм миқдоридаги даромадимиз ҳисобидан ҳудуддаги кўп қаватли уйларнинг кириш эшикларига 30 дан ортиқ домофон ҳамда электр энергиясини тежайдиган, кун ботиши билан инсон омилисиз автоматик тарзда ёнадиган ёритиш воситаларини ўрнатдик. Қаттиқ шамол сабабли зарар кўрган кўп қаватли уйларнинг том қисми таъмирланди. Атрофга дарахт кўчатлари экилиб, кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Шу билан бирга, 17 нафар имконияти чекланган ногирон ва ёлғиз кексалар коммунал хизматлар учун бадал тўловларидан озод этилди.

Дарҳақиқат, Сардобада бошланган изчил ислоҳотлар бугун ўз самараси бермоқда. Ишсиз ва кам даромадли оилалар сони кескин камайган. Қолаверса, уларни бандликка жалб этиш ва барқарор даромад манбаи билан таъминлаш йўналишида ишлар изчил давом этмоқда.

Қўрғонтепа маҳалласида 2858 нафар аҳоли истиқомат қилади. Бу ерда атроф-муҳитни ободонлаштириш, кўча ва ҳовлиларни саранжом-саришта сақлаш, томорқалардан унумли фойдаланиш бўйича олиб борилаётган ишлар диққатга сазовор.

– Тўрт нафар фарзандим,   набира ва чевараларим бор,–  дейди ушбу маҳаллада яшовчи Қўчқор бобо Қорабеков. – Оиламизга тегишли 25 сотихли томорқамиз бор. Унда помидор, бодринг, булғор қалампири, бақлажон, картошка каби сабзавот ҳамда резавор экинлар етиштирамиз. Кузда эса исмалоқ, саримсоқ пиёз, укроп ва кашнич экиб,  баҳорда бозорга чиқарамиз. Мақтаняпти демангу, томорқанинг ҳар бир сотихидан йилига 5–6 миллион сўм, умумий ҳисобда 25 сотих ердан 120-130 миллион сўмгача даромад оламиз.

Қўчқор бобо Қорабеков аслида Жиззах вилоятининг Зомин туманидан. Унинг бу ерларга кўчиб келганига қарийб етмиш йил бўлган. Аслида аввал бу юртларга унинг ўзи эмас, балки отаси кўчиб келган. Қўчқор бобо деҳқончиликнинг нозик сир-асрорларини отасидан ўрганган.

– Маҳалламизда аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш мақсадида Сайхунобод тумани тажрибаси асосида чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик,  томорқачилик ва ҳунармандчиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, – дейди Қўрғонтепа  маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Шерзод Ғайбуллаев. — Шу билан бирга меҳнат миграциясида бўлган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш, улар қайтиб келганидан сўнг бандлигини таъминлаш бўйича ҳам муайян ишлар олиб борилмоқда.

Энг муҳими, Сардоба туманидаги Дўстлик ва Қўрғонтепа маҳаллаларида, шунингдек, бошқа маҳалларда ҳам “Камбағалликдан фаровонлик сари” тамойили асосида амалга оширилаётган ишлар аҳолининг даромади ошишига, камбағалликдан чиқишига, энг муҳими, эртанги кунга нисбатан ишончининг ошишига хизмат қилмоқда.

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Обод ва ҳамжиҳат маҳаллалар кўпайсин