ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда маҳалла тизимини ислоҳ қилиш ва унинг жамиятдаги ролини янада кучайтириш учун навбатдаги муҳим қадам қўйилди. “Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисида”ги қонунга киритилган янгиликлар асосида илк бор маҳалла раислари фуқаролар томонидан сайланмоқда.

Наманган шаҳрининг Обод маҳалласида ҳам маҳалла раиси учун овоз бериш жараёни ўтказилди. Ушбу жараён очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида, фуқароларнинг фаол иштироки ҳамда барча зарурий шарт-шароитлар яратилган ҳолда адолатли ва холис амалга оширилди.  

Овоз беришда 400 нафардан зиёд сайловчи иштирок этди. 267 овоз билан Гавҳарой Тоирова маҳалла раислигига сайланди.

Таъкидлаш керак, Наманган шаҳрида ҳозирги кунда 62 та маҳалла фаолият юритаётган бўлиб, уларда 400 нафардан зиёд “маҳалла еттилиги” аъзолари иш олиб бормоқда. Ушбу жамоаларнинг самарали фаолиятини таъминлашда маҳалла раиси катта аҳамият касб этади.

[gallery-23480]

Қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати 5 йил этиб белгиланди. Бу ўзгариш маҳалла раҳбарларига узоқ муддатли режалар асосида иш олиб бориш имконини яратади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Обод маҳалласига янги раис сайланди