Обод бўлган Бўстон маҳалласи
Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Бўстон маҳалласида 2 минг 760 нафар аҳоли истиқомат қилади. Жорий йил “Обод маҳалла” дастури доирасида ҳудудда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Дастур доирасида 155 хонадоннинг ташқи фасади жорий таъмирланиб, ранг берилди. Ҳудуд ободонлаштирилиб, 10,1 км ариқ ва зовурлар тозаланди. “Янгиҳаёт”, “Қўшчинор”, “Х.Эшонов” кўчаларига жами 87 дона бетон таянч устунлари ҳамда “Х.Эшонов” кўчасига 1 та 250 КВТли трансформатор ўрнатилди. Бўстон кўчаси хонадонларига тоза ичимлик суви етказиб бериш учун 700 метр масофага қувурлар ётқизилди. 25 та хонадон ҳомийлар кўмагида таъмирланиб, деворлари янгиланди.
[gallery-2391]
Ҳудудга 1890 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт ҳамда 3 минг 580 тупдан ортиқ турфа хилдаги гул кўчатлари экилди.
Шунингдек, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйхатига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. “Ёшлар дафтари”даги 40 нафар ёшга 20 сотихдан ер ажратилиб, уларга деҳқончиликни бошлаб олишларида кўмаклашилди.
Ҳудудда жами 18 та иссиқхона мавжуд бўлиб, 4 таси жорий йилда ташкил этилди. 8 нафар фуқарога имтиёзли кредит асосида қорамол олиб берилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА