ЎзА мухбири сўнгги кунларда республикамиз ҳудудидаги об-ҳаво ҳароратининг кўтарилиб кетиши юзасидан Гидрометеорология хизмати маркази бошқарма бошлиғи Дониёр Турғунов фикрлари билан қизиқди.

– Кўп йиллик меъёрларга нисбатан ҳаво ҳароратининг 6-8 даража юқорилаши аномал исиш деб юритилади. Халқаро мезонларга асосан аномал ҳолат ҳодисаси кузатилиб, бу ҳол беш кун давомида республика ҳудудида кузатилиши кутилсагина Гидрометеорология хизмати маркази республикага алоҳида шторм огоҳлантириш беради.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/j_rAYIu3FVo" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

– Республикамизда олдинги йилларда ҳам мана шундай аномал исиш ҳолатлари кузатилганми?

– Албатта. 3-8 июнь санасида кузатилган ҳаво массивлари максимум рекордларни қайд этгани йўқ. Масалан, 1997 йили 18 июль санасида Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати 44.6 даража иссиқ бўлган. Шу кеча-кундузда пойтахтимизда автоматик метастанциямиз кўрсатган маълумотларга кўра, 42 даража иссиқ кузатилди. Ёз бошидаги аномал ҳароратда ҳам 42.6 даражагача ҳаво исиши кузатилди. Ёзнинг иккинчи ойида ҳам ҳаво ҳарорати 43 даражадан ортмайди. Бу ўринда яна қўшимча савол туғилади. Дўконларимизни пештахталаридаги, машиналардаги кўрсаткичлар 50 дан, 70 дан ошиқни кўрсатяптику, дейишлари мумкин. Келинг, шу ўринда бир нарсани тушунтиришга ҳаракат қиламан. Дейлик, дўконни юқори қисмида жойлашган термометр 71 градусни кўрсатмоқда. Савол туғиладики, у ердаги ҳаво ҳароратини ўлчовчи қурилма қаерда жойлашган? Сиз ҳозирги кунда, ҳозирги вақтда соат иккида ўша дўконнинг том қисмига чиқиб кўрсангиз ҳаво ҳарорати юқорилигини сезасиз, бу табиий ҳол. Аммо бунга бошқа омиллар таъсир этади. Том қисмида ёпилган қопламанинг қизишидаги ҳароратнинг таъсирида термометр ҳам юқори даражани кўрсатади.

Смартфонларимиз орқали олинаётган маълумотларга тўлиқ ёки аниқ ишончли маълумот берилмайди, пештахталардаги ва уйимизда ўрнатилган термометрлар ҳам аниқ кўрсаткични кўрсатмайди. Бу борадаги исталган маълумотларга эга бўлиш мумкин бўлган алоҳида платформамиз бор, бу data.metio.uz сайтидир.

Нозимжон Мардонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Об-ҳаво тўғрисида смартфонлар орқали олинаётган маълумотлар ишончли эмас»