ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: муҳим ҳодисалар
18-20 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) минтақалари устида ҳосил бўлган совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади.
18-19 ноябрь кунлари республикамиз бўйлаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади). Бухоро, Навоий вилоятларида 18 ноябрь куни айрим жойларда қор ёғиши мумкин, 19 ноябрь куни ёғингарчилик бўлмайди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида қор ёғади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.
18-20 ноябрь кунлари республикамиз бўйлаб ҳаво ҳарорати кечаси 8-13 даражагача, шимолда 10-15, кундузи 0-5 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.
Ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати меъёрдан 10-15 даража паст бўлиши кутилмоқда.
ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 17 ноябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 4-6 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 6-11 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1-3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 2-7, кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.
ЎзА