ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: қор қачон тўхтайди?
Муҳим ҳодисалар 8-10 апрель кунлари Тошкент ва Наманган вилоятининг 1800 метрдан юқори бўлган тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
Муҳим ҳодисалар 8-10 апрель кунлари Тошкент ва Наманган вилоятининг 1800 метрдан юқори бўлган тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор.
8-9 апрель кунлари республикамизнинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.
Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 9 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-2, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, баъзи жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 1 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши, баъзи жойларда ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғиши, ёғаётган ёмғир қорга айланиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 3-8, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлиб, туман тушади. Тошкент ва Наманган вилоятининг 1800 метрдан юқори бўлган тоғли туманларида қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.