Республикаси Фанлар академияси томонидан Ион-плазма ва лазер технологиялари институти фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида ОАВ ходимлари учун пресс-тур уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ион-плазма ва лазер технологиялари институти мамлакатимиздаги йирик илмий муассасалардан бири ҳисобланади. Мазкур муассасада физикавий электроника, фотоника, иссиқлик физикаси, лазер физикаси, янги материаллар синтези ва нанотехнологиялар йўналишларида илмий тадқиқотлар олиб борилади.

Институт директори техника фанлари доктори, профессор Ҳотам Ашуров журналистларга илмий муассасада қизғин илмий фаолият билан таништирди. Яратилган шарт-шароитлар, соҳадаги кадрлар салоҳияти ва уларнинг ютуқлари, ва шунингдек, муассасада замонавий технологияларнинг жорий этилаётганига алоҳида тўхталиб ўтди.

Пресс-тур давомида журналистлар нанотаркибий материалларда оптик ва электрон жараёнлар, ион-плазма технологиялари, амалий нанотехнологиялари, лазер нурланишнинг жисм билан ўзаро таъсири, физика жараёнларини моделлаштириш, кўп фазали тизимларнинг иссиқлик физикаси, оптика ва спектроскопия, конденцияланган муҳит оптикаси, адсорбцион ва эмиссион ҳодисалар лабораторияларида бўлишди. У ердаги малакали кадрлар, илмий ходимлар ва ёш тадқиқотчилар билан суҳбатда бўлди. Мулоқот жараёнида соҳадаги муаммолар, эришилаётган ютуқлар, ОАВ учун янги бўлган кўплаб маълумотлар тақдим этилди.

Маълумот ўрнида, Электроника институти 1967 йилда ташкил этилган. 2012 йилда Электроника институти ва Иссиқлик физикаси бўлими негизларида Ион-плазма ва лазер технологиялари институти бўлиб ўзгартирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 февралдаги «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан илмий муассаса ўз фаолиятини янгидан ташкил этган.

Институтда 212 нафар ходим фаолият юритади. Шулардан 105 нафари илмий ходим ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган бажарилиши 2021-2025 йилларга мўлжалланган фундаментал лойиҳа доирасидаги 2021 йилда институт янги бир йўналиш физик, кимёвий ва биологик жараёнларни компьютерда моделлаштириш орқали тадқиқ қилиш мақсадида компьютерда моделлаштириш мактаби ташкил этилди. Моделлаштириш мактабида суперкомпьютерлар кластери – FISTUz (Fast Intelligent Simulation Tool of Uzbekistan) яратилди. FISTUz да суперкомпьютерлар кластеры 32 та Worker 1 та Builder ва 2 та Master компьютерларидан ташкил топган.

Пресс-тур давомида илмий соҳага ихтисослашган журналистлар синфини шакллантириш, илмда қилинаётган ишларни оммага кенгроқ ва тушунарли тильда ёритиб бераётган журналистларни кўпайтириш бўйича таклифлар билдирилди.

[gallery-6764]

Д.Маматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОАВ ходимлари Ион-плазма ва лазер технологиялари институти фаолияти билан танишди