OʼzLiDeP фракция аъзолари қатор қонун лойиҳаларига таклифлар киритмоқда
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги OʼzLiDeP фракциясининг видеоконференцалоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги OʼzLiDeP фракциясининг видеоконференцалоқа тарзидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда OʼzLiDeP фракцияси аъзолари Ўзбекистон Республикасининг қатор қонун лойиҳаларига таклиф этилаётган бандлар, аввало, инсон ва унинг манфаатларига хизмат қилишини алоҳида таъкидланди.
Онлайн йиғилишда бир қатор масалалар кенг муҳокама қилинди. «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳасидаги «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунга киритилаётган ўзгартишлар қизғин мунозараларга сабаб бўлди. Ундаги ўзгаришлар асосан жамият кузатув кенгаши аъзоларининг, жамият директорининг, бошқарув аъзоларининг, ишончли бошқарувчининг жавобгарлиги борасидаги муайян ҳуқуқларни ўз ичига олади.
Кун тартибидаги иккинчи масала, яъни «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоралари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси доирасида билдирилаётган фикрлар алоҳида эътиборга молик. Хусусан, қонун лойиҳасидаги қасддан баданга оғир жароҳат етказиш, вояга етмаганларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлиги борасидаги таклиф қилинган бандлар ўзгаришсиз қолаётганини қайд этиш керак.
Фракция аъзолари қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш баробарида «Архив иши тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасига ўз таклифларини билдириб ўтишди. Натижада қонун лойиҳасининг қатор бандларига ўзгартиришлар киритилмоқда.
Мисол учун, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тугатилаётганда уларнинг архив ҳужжатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли архивларга топширилиши шарт. Бундан ташқари Давлат архивларининг биноларини уларнинг ўрнига белгиланган талабларга жавоб берадиган янги бино билан таъминланмасдан туриб ушбу архив биноларини бегоналаштиришга йўл қўйилмайди. Шунингдек, қонун лойиҳасида вазирликлар, идоралар, тармоқ давлат фондлари ва бошқа ташкилотларга Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи берилиши ва уларда давлат ихтисослаштирилган архивлари ташкил этилиши мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда. Миллий архив фондининг давлатга тегишли қисмини доимий сақлаш ҳуқуқи ҳамда давлат ихтисослаштирилган архивларини ташкил этиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайди.
OʼzLiDeP фракциясининг видеоконференс алоқа тарзидаги йиғилишида ана шундай муҳим масалалар юзасидан мулоҳазалар ўрганилди ва фикрлар айтилди.