“Oʻzbekistonbilanbirdamlik” деб номланган акция бошланди
Янги турдаги коронавирус эпидемиясига қарши глобал кураш доирасида Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларни ҳимоя қилиш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт учун ушбу инқирозни имкон қадар талафотсиз ўтказиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.
Франциядаги элчихонамиздан хабар келди.Янги турдаги коронавирус эпидемиясига қарши глобал кураш доирасида Ўзбекистонда кам таъминланган оилаларни ҳимоя қилиш, тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт учун ушбу инқирозни имкон қадар талафотсиз ўтказиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар қабул қилинмоқда.
Коронавирус тарқалиши туфайли дунёда, жумладан, Ўзбекистонда юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, Францияда яшаётган ватандошларимиз орасидаги ташаббускор гуруҳ томонидан “Oʻzbekistonbilanbirdamlik” деб номланган акция бошланди. Ушбу акция доирасида Францияда истиқомат қилаётган ватандошларимиз Ўзбекистондаги кам таъминланган аҳоли қатламининг пандемияга қарши курашига ёрдам бериш учун ихтиёрий тарзда маблағ йиғишни бошлади. Мазкур маблағлар Ўзбекистонда яшаётган фуқароларимизнинг тиббий ва ижтимоий эҳтиёжларига йўналтирилади.
Ушбу инсонпарварлик лойиҳасида иштирок этишни хоҳлаганларга пул ўтказмаларини махсус ҳисоб рақамига https://www.lepotsolidaire.fr/pot/keds67ys. иловаси орқали амалга ошириши мумкин.
Ўзбекистонда фуқароларни қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр бўлган инсонларни кенгроқ хабардор қилиш мақсадида ижтимоий тармоқларда қуйидаги гуруҳлар ташкил этилди: Facebook — www.facebook.com/groups/covid19uz, Telegram — https://t.me/covid19uz_fr | @covid19uz_fr.
Ватандошларимизнинг таъкидлашича, биргаликда амалга оширган ҳаракатлар кам таъминланган аҳоли қатламига ҳамда эпидемияга қарши кураш жараёнига жалб қилинган тиббиёт ходимларига турмушидаги қийинчиликларни енгиб ўтишга ёрдам беради.