Бир зарра кўйидан тўлғонар фалак,


Бир зарра кўйидан тўлғонар фалак,

Бир зарра кўйидан ўзгарар осмон.

Бир зарра кўйидан оламда хадик,

Бир зарра кўйидан бўзлар оламон.

Бир зарра вужудни қучар шарпадай,

Бир зарра ваҳмидан бедормиз ё, Раб.

Бир зарра нафратга айланган кунда -

Дунёнинг ишлари ғарибдан-ғариб.

Бунда табибларим чоралар излар,

Иқболин истаган бемор бошида.

Шу лаҳза узлатдан чекингин ғубор,

Барча оҳлар ожиз Хақнинг қошида!

Бунда эътиқоднинг йўллари равон,

Бунда кўнгилларни босади титроқ.

Оқибат билмаган жумлаи жаҳон,

Оғриқли хатога аччиқли сўроқ!

Эй дилки, қалб билан дилни тозарткин?!

Улуғлар айтгандек, қўллагай Маъво.

Кўнгил ойнасини ҳар дамда артгин,

Зарралар мавҳ бўлгай йўллардир раво!

* * *

Руҳимни опичлаб, арш кўшкида,

Дилимни ёрдим, тўкилди ҳасрат.

Бўғзимда қотган умидвор видо -

Раҳим қил Худо, ўзинг бер рағбат!

Кечалар кечмиши ўтар лаҳзада,

Ҳар хато ортидан гуноҳлар янги.

Ўкинчлар тош қотган юраклар зада,

Умрга қувонч бер, ўпайин тонгни?!

Дунё қизғонади мендан жомини,

Дунё шаробидан тўкилар оҳлар.

Дунё ҳайратлардан тўзғиб ётганда -

Қалбларни безайди о, мудҳиш доғлар.

Нафсим кирланади ичаман висол,

Иблис қаҳ-қаҳ ура ўтади шодон.

Лаҳзада лаззатдан тўкиллар завол,

Оҳ дардим, кўз ёшга ачинмас виждон.

Асрни қаритар йиллар тўфони,

Хазонга бурканар ошиқлик титроқ.

Бунда ҳаё безар чиркин дунёни,

Бунда барча оҳнинг ўтмиши фироқ.

Умрни сарф этдим, чопдим, етмадим,

Дил кўшкин унутдим, қилмадим тоқат.

Бул ғамнок нафснинг нияти қадим,

Кўксимни ёритар Ҳақ ишқи фақат!

Хайрулла Холтўраев

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оғриқли хатога аччиқли сўроқ!
Маданият
13:35 / 19:04:2020

Бир зарра кўйидан тўлғонар фалак,

Бир зарра кўйидан ўзгарар осмон.

Бир зарра кўйидан оламда хадик,

Бир зарра кўйидан бўзлар оламон.

Бир зарра вужудни қучар шарпадай,

Бир зарра ваҳмидан бедормиз ё, Раб.

Бир зарра нафратга айланган кунда -

Дунёнинг ишлари ғарибдан-ғариб.

Бунда табибларим чоралар излар,

Иқболин истаган бемор бошида.

Шу лаҳза узлатдан чекингин ғубор,

Барча оҳлар ожиз Хақнинг қошида!

Бунда эътиқоднинг йўллари равон,

Бунда кўнгилларни босади титроқ.

Оқибат билмаган жумлаи жаҳон,

Оғриқли хатога аччиқли сўроқ!

Эй дилки, қалб билан дилни тозарткин?!

Улуғлар айтгандек, қўллагай Маъво.

Кўнгил ойнасини ҳар дамда артгин,

Зарралар мавҳ бўлгай йўллардир раво!

* * *

Руҳимни опичлаб, арш кўшкида,

Дилимни ёрдим, тўкилди ҳасрат.

Бўғзимда қотган умидвор видо -

Раҳим қил Худо, ўзинг бер рағбат!

Кечалар кечмиши ўтар лаҳзада,

Ҳар хато ортидан гуноҳлар янги.

Ўкинчлар тош қотган юраклар зада,

Умрга қувонч бер, ўпайин тонгни?!

Дунё қизғонади мендан жомини,

Дунё шаробидан тўкилар оҳлар.

Дунё ҳайратлардан тўзғиб ётганда -

Қалбларни безайди о, мудҳиш доғлар.

Нафсим кирланади ичаман висол,

Иблис қаҳ-қаҳ ура ўтади шодон.

Лаҳзада лаззатдан тўкиллар завол,

Оҳ дардим, кўз ёшга ачинмас виждон.

Асрни қаритар йиллар тўфони,

Хазонга бурканар ошиқлик титроқ.

Бунда ҳаё безар чиркин дунёни,

Бунда барча оҳнинг ўтмиши фироқ.

Умрни сарф этдим, чопдим, етмадим,

Дил кўшкин унутдим, қилмадим тоқат.

Бул ғамнок нафснинг нияти қадим,

Кўксимни ёритар Ҳақ ишқи фақат!

Хайрулла Холтўраев