ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилоятида нуронийларга эҳтиром кўрсатиш, уларнинг бой ҳаётий тажрибасини қадрлаш, ёш авлодни тарбиялашдаги ўрнини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, ёши улуғ кишиларнинг ҳаётий тажрибаси жамиятда ижтимоий барқарорликни сақлаш, миллийликни  асраш ва эзгуликни тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.  

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов эзгу анъана сифатида Термиз шаҳридаги “Нуронийлар чойхонаси”да фаол отахону онахонлар билан учрашув ўтказди. Шунингдек, мулоқотда вилоятнинг турли ҳудудларидан нуронийлар онлайн тарзда иштирок этди.

Учрашув аввалида вилоят раҳбари ҳудудда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган кенг қамровли лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ютуқларда нуронийларнинг дуоси, маслаҳат ва кўмаги беқиёс экани алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида нуронийлар билан доимий мулоқот ўрнатиш, уларнинг фикр ва таклифларини тинглаш муҳимлиги қайд этилди.

[gallery-24012]

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди. Нуронийлар учун махсус концерт дастури намойиш этилди, маданий чиқишлар барчага байрамона кайфият улашди. Якунида отахону онахонлар юрт тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва эл-юрт равнақини сўраб дуо қилди.  

Бу каби учрашувлар халқ билан бевосита мулоқот, нуроний авлодга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишнинг амалий ифодаси бўлиб хизмат қилади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийларга эҳтиром кўрсатилди