Нуронийлар тажрибаси оммалашмоқда
Бухоро вилояти Олот туманида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга оширишга фаол нуронийларни жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ижроси юзасидан ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг туман бўлими, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази, “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик” бўлими, шунингдек, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими ходимлари иштирок этди. Шунингдек, тумандаги 35 та маҳалладан танлаб олинган 35 нафар “Кексалар маслаҳат гуруҳи” раислари ҳамда катта ҳаётий тажрибага эга 105 нафар фаол нуронийлар семинар қатнашчилари бўлди.

– Семинар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги “Фаол нуронийларни камбағал оилаларга бириктириш ҳамда маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий-маънавий муҳитни шакллантиришга жалб этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг мазмун-моҳияти батафсил тушунтириб берилди, – дейди “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ходими З.Мирзаева.
– Шунингдек, тумандаги “Усмоншайх”, “Ўзбекистон”, “Қирлишон”, “Кўл човдур”, “Хидрейли” ва “Қумкашон” маҳалла фуқаролар йиғинларидан танлаб олинган фаол нуронийларнинг маҳаллаларда бириктирилган камбағал оилалар билан олиб бораётган иш фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилиб, намунали тажрибалар сифатида кўрсатиб берилди.
Мазкур ўқув-амалий семинар йиғилиш иштирокчиларида катта таассурот қолдирди ҳамда нуронийларнинг жамиятдаги фаоллигини янада оширишга хизмат қилди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.