Турли соҳаларда юртимиз равнақи йўлида меҳнат қилган бир гуруҳ самарқандлик фахрийлар бир дастурхон атрофида дийдорлашишди.

"Инсон қадри улуғланган юртнинг эртаси ҳам улуғдир!" шиори остида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов ва Ўзбекистон Қаҳрамони, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари С.Турдиев сўзга чиқиб, юртимизда кексаларни эъзозлашга қаратилаётган эътибор, уларнинг бой тажрибасидан фойдаланишни ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишларга тўхталиб ўтишди. Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ташкил этилишининг ўзи жамиятда фахрийларнинг ўрни нечоғлик муҳим эканлигидан далолат бериши қайд этилди. 

Тадбирда самарали фаолияти, бой тажрибаси билан ёшларга ибрат бўлиб келаётган бир гуруҳ нуронийлар эсдалик совғалари билан тақдирланди. 

- Кексалик бекорчилик эмас, балки энг масъулиятли давр эканлигини ҳис этган ҳолда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни халққа тўғри, халқона тушунтиришга ҳаракат қилмоқдамиз, - дейди "Эл-юрт ҳурмати" ордени соҳиби, фахрий журналист Облоқул Усмонқулов. - Бугунги тадбирда айтилган фикрларни эшитиб, янги вазирлигимизнинг бевосита нуронийлар билан боғлиқ бўлганлиги зиммамиздаги масъулият юкини яна бир бор чуқур англатди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик ҳар бир кекса нуронийга куч-ғайрат, шижоат бағишлайди. Биз бор кучимиз билан юртимиз равнақи йўлида хизмат қилишда давом этиб, ёш авлодга ўрнак бўлишдан мамнунмиз. 

Тадбир иштирокчиларига вилоят ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийлар ҳаёти - ибрат мактаби