Давлатимиз раҳбарининг халқимизга йўллаган Янги йил байрамини диққат билан тинглаб, қалбимиз янада фахр ифтихорга тўлди.

Ўтган бир йил мамлакатимиз ҳаётида ҳам катта ўзгаришлар, янгиланишлар даври бўлди. Эришилган ютуқлар Ўзбекистонни ўз тараққиёт йўлини танлаб, дадил одимлаётганидан далолатдир. Албатта бу ишлар ўз ўзидан бўлгани ёки осмондан тушгани йўқ. Халқимиз муҳтарам Президентимиз олдида жипс бўлиб, эзгу мақсадлар сари тинмай меҳнат қилмоқда. Бугун ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қиляпти, халқимизнинг турмуш даражаси яхшиланяпти. Биз нуроний ва фахрийлар ҳам буни ўзимизнинг ҳаётимизда ҳис этяпмиз.

Кексалардан дуо олган киши ҳеч қачон кам бўлмайди. Бугун Юртбошимиз томонидан нуронийларга қилинаётган ғамхўрлик ва эътибор алоҳида эътирофга молик. Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш натижасида улар мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этишаётир.

Бугунги кунда вилоятимизда 391 мингдан зиёд нафақа гаштини сураётган отахон ва онахонлар истиқомат қилади.

Давлатимиз раҳбари янги йилда амалга ошириладиган муҳим ислоҳотлар қаторида биз нуронийлар доимо эътиборда бўлишимизни таъкидлагани катта куч ва юксак ғамхўрлик ифодаси бўлди.

Бундай эътиборга биз шубҳасиз, ўзимизнинг бой ҳаётий тажрибаларимиз билан диёримизнинг тобора гуллаб-яшнаши, айниқса ёшларимизни комил инсон руҳида тарбиялашга ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Топволди Холдоров,
“Нуроний“ жамғармаси Фарғона вилояти бўлими раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуронийлар эътибордан миннатдор