Нурободга янги ҳоким тайинланди
Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимовнинг тавсиясига кўра, Сирожиддин Валиқулович Бердиқулов Нуробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
С.Бердиқулов 1979 йилда Самарқанд вилояти Жомбой туманида туғилган. Банк, молия идораларида турли масъул вазифаларда фаолият кўрсатган. Тайинловга қадар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА