Халқ депутатлари Нуробод тумани Кенгашининг бугун ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида Йўлдошев Шерали Мамараимович Нуробод тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

1971 йилда Каттақўрғон туманида туғилган Ш.Йўлдошев ушбу тайинловга қадар халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши котибияти мудири вазифасида ишлаб келаётган эди. Бундан аввал Каттақўрғон тумани ҳокими ўринбосари, савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

 Нуробод туманига ҳокимлик қилган Фахриддин Зоиров жорий йилнинг 10 февраль куни давлат раҳбарининг Самарқандга ташрифи давомида ўтказилган йиғилишда фаолиятида жиддий хато ва камчиликларга йўл қўйгани учун вазифасидан озод этилган эди.
 Сессияда иштирок этган вилоят ҳокими Э.Турдимов туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича раҳбар ва фаоллар олдида турган вазифаларга тўхталди.

 Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуробод туманига ҳоким тайинланди