Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманидаги “Нурли йўл” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

Мустақиллигимизнинг 30 йиллик байрами кенг нишонланаётган ушбу мунаввар кунларни ушбу маҳалла аҳли катта кўтаринкилик билан кутиб олди. Негаки, ҳар бир фуқаронинг ишини осон қилишда, муаммолар ечимини топишда фуқаролар йиғини жамоасининг муносиб ҳиссаси бор. Маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносининг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан фаоллар, аҳоли вакиллари, нуронийлар ва ёшлар буни яна бир бор таъкидлади.  

 Тадбирда рамзий тасма қирқилиб, меҳмонлар маҳалла аҳолиси учун яратилган барча зарур шароит ва қулайликлар билан танишар экан, “Нурли йўл” МФЙ раиси Муборак Алимова ўз қувончини яшира олмади.  

 – Бугун мамлакатимизда “Ўзбекистон умумий уйимиз!” шиори остида барча миллат ва элат вакилларининг бахтиёр яшаб келаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз. Шундай бир кўркам маҳалла марказининг фойдаланишга топширилиши маҳалланинг аҳли учун катта совға бўлди. Албатта, бундай қулайликлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг маҳаллаларга қаратаётган алоҳида эътибори туфайлидир, – деди янги бинони таништириш чоғида Муборак Алимова.  

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурли йўл маҳалласи янги бинода фаолият бошлади