Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси жойларда олиб бориладиган сайловолди ташвиқот тадбирларини катта қизғинлик билан бошлади.

Шундай тадбирлардан бири Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиалидаги ёшлар даврасида ташкил этилди. Унда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Виктор Пак, партия вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, филиал директори Нурбек Насруллаев, олийгоҳ профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшлар қатнашди. 

“Ваъда эмас, натижа. Эртага эмас, бугун” шиори остида ташкил этилган тадбирда дастлаб олийгоҳ ҳовлисида ўрнатилган партия чодири атрофида хайрихоҳ бўлган талаба-ёшлар билан учрашган партия етакчиси Актам Ҳайитов эл-юрт тақдирига бефарқ бўлмасдан, ўзининг мустаҳкам сиёсий позицияси ва шижоати билан мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида иштирок этаётганликлари учун миннатдорчилик билдирди. Ўз навбатида партия ҳам ўзининг келгуси беш йилликдаги фаолияти мазмунини белгилаб берган муҳим ҳужжатида уларга катта эътибор қаратилгани таъкидланди. 

Дастурда ёшларни қўллаб-қувватлаш борасида белгилаб олинган вазифалар қаторида улар учун махсус уй-жойлар қуриш ва ҳар йили 1 мингта ёш оилага имтиёзли ипотека кредитларини бериш таклиф этилаётганини билдирди. Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида ҳар бир маҳаллада “Мустақил ривожланиш” марказлари ташкил қилиниши партиянинг ёшларга оид сиёсатига ҳамоҳанг экани айтилди. Олий таълим маскани ўқув хоналарида ўтказилган учрашувда ҳам бу галги парламент сайловларида 5 мақсад – 500 вазифани ўз ичига қамраб олган мутлақо янги стратегия билан қатнашаётган ЎзЛиДеПнинг кейинги мақсад ва вазифалари, халқчил ғоялари ҳақида сўз юритилди. 

Хусусан, партия ўз Сайловолди дастурида келажагимиз эгалари бўлган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида ҳам аниқ мақсадларни кўзлагани таъкидланди. Якунда олийгоҳ ҳудудидаги кўнгилли ёшларга партиянинг сайловда иштирокига доир тарғибот варақалари улашилди. 

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурафшонлик ёшлар билан учрашув