
Айни пайтда давом этаётган Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашувда Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ўтган асрнинг ўттизинчи-қирқинчи йилларида Янгийўл шаҳридаги театрда кўплаб таниқли санъаткор ва адиблар фаолият кўрсатганини ҳақида алоҳида айтиб ўтди.
– Айрим сабабларга кўра, мазкур ижодий жамоа Муқимий театрига қўшиб юборилган, – деди номзод Шавкат Мирзиёев. – Шундан буён Тошкент вилоятида биронта театр мавжуд эмас. Воҳа аҳлининг кўп йиллик орзуси бўлган янги театрни ҳам ташкил этиш вақти келди Нурафшон шаҳрида янги театр барпо этамиз.
Учрашувда Тошкент вилояти фольклор анъаналари, ўзига хос миллий оҳанглари ва бой санъати билан ҳам алоҳида ажралиб туриши ҳақида ҳам фикр билдирилди. Хусусан, лирик қўшиқчилик мактабининг йирик вакили, қибрайлик атоқли санъаткор, Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаров номини алоҳида эсга олинди.
Атоқли хонанданинг ижрочилик анъаналарини давом эттириш мақсадида вилоят марказида Фахриддин Умаров номидаги санъат ижод мактабини ташкил қилиш борасида ҳам таклиф берилди.
ЎзА