Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида иккита замонавий оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими М.Салиев, секторлар раҳбарлари, ҳудуд фаоллари ва соҳа мутахассислари иштирок этди.

Шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 25 ўринга мўлжалланган 2 та “Қумариқ” маҳалла фуқаролар йиғини “ИСЛОМБЕК ПОЛВОНБЕК” ва “Бобур” маҳалла фуқаролар йиғинида “Эркатой болажон” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ҳудудда яшовчи аҳоли учун катта совға бўлди.

Очилиш маросимида мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари томонидан саҳналаштирилган рақслар барчага манзур бўлди. Болажонлар томонидан бобомиз Навоий ғазаллари айтилди.

Тадбир иштирокчилари боғчаларда яратилган шароитлар билан танишди.

— Бугунги кунда Нурафшон шаҳрида болалар қамровини ошириш мақсадида инвестиция дасури доирасида 180 ўринли давлат ва 15 та 275 ўринга мўлжалланган оилавий мактабгача таълим ташкилоти очиш режалаштирилган, — дейди Нурафшон шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири М.Насуруллаева.

 — Жорий йил давомида ҳудуддаги қамраб олинмаган 1 минг 335 нафар 3-7 ёшли болаларни юз фоиз мактабгача таълимга қамраб олиш режалаштирилган.

Таҳлилларга кўра, Нурафшон шаҳрида ҳозирги кунда 26 та мактабгача таълим ташкилоти фаолият кўрсатиб, шундан 13 таси давлат, 1 та хусусий, 1 та давлат-хусусий шерикчилиги асосидаги нодавлат ва 11 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобига тўғри келади. Йил бошида вилоятдаги мавжуд 3 минг 305 нафар 3-7 ёшли болаларнинг 59.6 фоизи мазкур мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нурафшон шаҳрида оилавий боғчалар кўпаймоқда