“Нур-Олам” технологик музейи
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида жойлашган “Нур-Олам” павильони дунёдаги энг катта шарсимон кўринишдаги бино бўлиб, унинг диаметри 80 метрдан иборат.
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрида жойлашган “Нур-Олам” павильони дунёдаги энг катта шарсимон кўринишдаги бино бўлиб, унинг диаметри 80 метрдан иборат.


Бино EXPO-2017 “Келажак энергияси” халқаро кўргазмасининг марказий павильони сифатида қурилган. Кўргазмадан сўнг биринчи технологик музей сифатида фаолият юрита бошлаган. 8 қаватли иншоотнинг баландлиги 100 метр. Қаватларнинг ҳар бири интерфаол композициялар, яъни космик, қуёш, шамол, биомасса, кинетик ва сув энергиясига бағишланган. Биринчи ва саккизинчи қаватлар Қозоғистон ва Нур-Султоннинг келажаги ҳақида ҳикоя қилади. Саккизинчи қаватда, шунингдек, томоша майдони мавжуд.




Технологик музейда барча слайдлар интерактив бўлиб, ташриф буюрувчилар уларда тажриба ўтказиши, ҳатто илмий тажрибанинг бир қисми бўлиши мумкин. Бу ерда доимий кўргазмалардан ташқари, мактаб ўқувчилари ва талабалар учун маърузалар, очиқ дарслар, “Энергия ғилдираги” цирк томошалари ўтказиб борилади. Бир неча тилда гапирадиган робот-гидлар ташриф буюрувчиларга ҳамроҳ. Музей доимий равишда энг сўнгги илмий ишланмалар, экспонатлар билан тўлдириб борилади.