Нур қайтаргич нима учун керак?
Ҳар қандай транспорт воситасининг орқа габарит чироқлари носоз бўлса ёки нур қайтаргичлари бўлмаса, айниқса тунги вақтларда орқада ҳаракатланаётган ҳайдовчига қийинлик туғдириши эҳтимолдан холи эмас.
Ҳар қандай транспорт воситасининг орқа габарит чироқлари носоз бўлса ёки нур қайтаргичлари бўлмаса, айниқса тунги вақтларда орқада ҳаракатланаётган ҳайдовчига қийинлик туғдириши эҳтимолдан холи эмас.
Айниқса, қиш мавсуми келаётгани муносабати билан габарит чироқларининг соз ҳолда ишлаши, юк автомобиллари бортининг ён ва орқа томонларида нур қайтаргичларнинг бўлиши ҳар бир ҳайдовчига қўйиладиган талаблардан биридир.
Тошкент вилоят ИИББ ЙҲХ бошқармаси ходимлари томонидан жорий йилнинг 30 октябрь куни 9 та юк автомобиллари автотураргоҳида ва автомобиль йўлларида ҳамда ЙПХ масканларида жами 654 юк автомобили назорат тариқасида ўрганилиб, асосий эътибор габарит чироқларининг ҳолатига ҳамда юк автомобиллари бортининг ён ва орқа томонларида нур қайтаргичлар мавжудлигига қаратилди.
Ўз навбатида, 87 юк автомобили бортининг ён ва орқа томонларига нур қайтаргичлар ўрнатилиш ташкил этилди.
Шунингдек, тадбир давомида юк автомобиллари ҳайдовчилари билан йўл ҳаракати ҳамда юк ташиш қоидаларига риоя этиш, йўлларда ҳаракатланишда чап қаторни банд қилмаслик лозимлиги юзасидан навбатдаги тарғибот суҳбатлари олиб борилди.
Бундан ташқари, суҳбатлар давомида юк автомобилининг орқа ёки ён қисмларида муҳофаза тўсиқлари мавжуд бўлмаган ҳолларда муҳофаза тўсиқларини ўрнатиш мақсадга мувофиқ эканлиги тушунтирилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад, содир бўлиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда нохуш ҳолатларнинг барвақт олдини олиш, юк ташишда хавфсизлик талабларига тўлиқ риоя этилишини таъминлашдан иборат.
Юк автомобиллари ҳайдовчиларидан юк автомобилларининг орқа ён томонларини нур қайтаргичлар билан жиҳозлаш, мунтазам равишда габарит чироқларининг соз ҳолда бўлишини назорат қилиб боришларини сўраймиз.
Рустам АСҚАРОВ,
Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ
Матбуот бўлинмаси бошлиғи