Нукусда ҳам очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди
ФОТОРЕПОРТАЖ
18 май – Халқаро музейлар куни муносабати билан Нукус шаҳрида жойлашган И. В. Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейида очиқ эшиклар куни ўтказилди.
Тадбири доирасида музей тарихи ҳақида ҳужжатли фильмлар намойиш қилиниб, «Мухаллес» дуторчилар ансамбли иштирокида концерт дастури бўлиб ўтди. Шунингдек, музейда очилган янги кўргазмалар бўйлаб махсус экскурсия ва бадиий адабиётга қизиқувчи ёшлар учун «Поэзия кечаси» ташкил этилди.
[gallery-7158]
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА