Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Жийдали байсун” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Яшил макон” ёшлар акцияси ўтказилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ижрочи директори Х.Саттаров, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Ш.Тешаев иштирок этди.

Таъкидланганидек, Президентимиз раислигида 2021 йил 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида шаҳарлар, туман марказлари, аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш чоралари кўрилмоқда. Лойиҳа доирасида аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, атроф-муҳитга диққат-эътиборини кучайтириш, она табиатимизни келажак авлод учун асраб-авайлаш, экологик вазиятни яхшилаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши баёни асосида Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси филиали, тегишли вазирлик ҳамда идоралар кўмагида “Яшил макон” ёшлар акциясини ташкил этиш режалаштирилган эди.

[gallery-4667]

Акцияда иқтидорли ва кўнгилли ёшлар, волонтёрлар, тадбиркорлар иштирок этди. “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида иштирок этувчилар билан ҳамкорликда барча ҳудудларда тарғибот акциялари ўтказилди. Акция доирасида 6 гектар ер майдонида “Ёшлар боғи” ташкил этилди. Боққа турли манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Акцияда жами 5 минг нафарга яқин ёш, нуроний ва кўнгиллилар ўзлари томонидан экилган дарахт кўчатларига тахтачаларга исмларини ёзиб белгилаб қўйди. Зеро, мазкур кўчатлар катта дарахтга айланганда ушбу белгилар эсдаликка айланади.  

– Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси Оролбўйи ёшлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда, – дейди Сенатор Абат Данияров. –Улар келажак авлод учун мана шундай яшил макон барпо этиш ташаббуси билан чиқмоқда.

Тадбир якунида фаол ёшлар энг кўп кўчат, энг кўп гул, энг кўп иш соати ва бошқа номинациялар бўйича ташкилотчилар томонидан сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Довуд Абибуллаев,  

Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нукусда 6 гектар майдонда “Ёшлар боғи” ташкил этилди