Нукус ДПИ волейбол жамоаси ғолиб
Жорий йилнинг 8-10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасида V Ўзбекистон суперкубоги мусобақаси бўлиб ўтди.

Мусобақада 2022 йилги мавсум чемпиони Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти ҳамда Ўзбекистон кубоги ғолиби Жиззах давлат педагогика университети жамоалари ўзаро ўйин ўтказди. Икки ўйинда ҳам Нукус давлат педагогика институтининг волейболчи қизлари рақибларига ҳеч қандай имконият қолдирмади – 3:0.

Институт жамоаси волейбол бўйича Ўзбекистон суперкубоги ғолиби ҳамда мутлақ чемпиони бўлди. Мусобақа якунида жамоа аъзоларидан Н.Рейимбаева “Энг кучли ўйинчи”, А.Жолдасбаева “Энг яхши ҳужумчи” номинациялари бўйича ҳам ғолиб, дея эътироф этилди.
Мусобақага жамоани спорт устаси Азат Казаков ҳамда олий тоифали мураббий Атабек Казаков тайёрлади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА