А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали илк талабаларини қабул қилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги тегишли қарорига асосан А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ташкил этилган эди. Халқ таълимининг барча тармоқлари учун юқори малакали кадрларни етиштириш мақсадида ташкил этилган мазкур олий таълим муассасаси илк талабаларни қабул қилди.  

 Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.Шин, Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси О.Малгинов, Россия таълим вазирлигининг халқаро ҳамкорлик ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими директорининг ўринбосари А.Эфремов, А.И.Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг ректори вазифасини бажарувчи В.Рабош иштирок этди.  

 Тадбирда Ўзбекистонда сўнгги йилларда мактабгача таълим соҳасида улкан ислоҳотлар олиб борилаёгани таъкидланди.  

 – Талабалик бахтига муяссар бўлган йигит-қизлардан умидимиз катта, – деди Агриппина Шин. – Ўйлайманки, улар берилган мана шундай имкониятдан унумли фойдаланиб, мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган етук кадрлар бўлиб етишади. Бунинг учун таълим даргоҳида барча шарт-шароитлар яратилган, ёшлар ўқиб-ўрганиб, тинимсиз ўз устида ишласалар бўлди.  

 Мазкур филиал педагогик таълим (Болаларнинг қўшимча эстетик таълими), психология-педагогик таълим (Мактабгача таълимда), психология ва ижтимоий педагогика ( Болалар психологияси), махсус дефектологик таълим (Сурдопедагогика, тифлопедагогика, олигофренопедагогика), психология ( Инсон ва жамият психологияси), лингвистика (Рус тилини чет тили сифатида ўкитишнинг назарияси ва методикаси ва миллатлараро коммуникация) йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлайди.  

 Филиал битирувчиларига нафақат Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси, балки бир қатор чет эл мамлакатларида ҳам тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади.  

 Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нуфузли университетнинг Тошкент шаҳридаги филиали илк талабаларни қабул қилди