Дунё бўйлаб рўй бераётган воқеликларни инобатга олган ҳолда, ўз миллий қадриятларимиз, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган урф-одатларимиз, маданий бойлигимиз ва тарихимизни сақлаб қолиб, буларнинг барчасини ўзимиздан кейинги авлодга бут-бутун топшириш чораларини кўришимиз зарур. Шу буюк вазифани бажаришда "миллий контент"ни ўрни беқиёс ҳисобланади.
Шу ўринда, сунъий интеллект журналистикага ҳам дадил кириб келмоқда. Айрим омммавий ахборот воситалари, жумладан, Германиянинг энг йирик “Bild” газетаси ҳамда Американинг сиёсий журналистикага ихтисослашган “Politico” медиа ташкилоти ўзининг журналистлар ходимларини сезиларли даражада қисқартириб, уларнинг ишини электрон чат-бот ChatGPT орқали бажартираётгани жуда кўплаб оммавий муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, бугунги кун журналистига мақола ёзиш қобилияти камлик қилади. Ушбу глобаллашув замонида ОАВ вакилидан бир нечта тилни мукаммал билиши, долзарб ва таҳлилий мавзуларни асосли тақдим этиши, сон жиҳатидан кўпайиб бораётган журналистлар ичида ўзининг услуби, ўзига хос ёндашуви билан ажралиб туриши талаб қилинмоқда.
Хўш, глобаллашув жараёнида сунъий интеллект медианинг ўрнини босадими? "Миллий контент" яратишдаги асосий камчиликлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялари университети илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Нозима Муратова ўз фикрларини билдирди.
<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/BbcW2VR6DAs" title="Нозима Муратова: Ўз услубига эга бўлмаган журналистни сунъий интеллектдан фарқи йўқ" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА