Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумотларига кўра, сопол буюмлардан бири – кўзачанинг дастаси қўчқор шохидан ишланган.

Жорий йилнинг 23 апрелида Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги «Боғи Сурҳ» маҳалласининг Абай кўчаси 77-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Ф.Норматов ўзининг яшаб турган уйи ҳовлисида қадимий қабр борлигини билиб қолган. Шу хусусда у 30 апрелда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар беради. Музей ходимлари ҳовлига келиб, қабрни кўздан кечиришади.

Музей ходимлари М.Бегмурадова, Ш.Рўзматов, Ў.Шодиева, М.Изатиллаева, М.Джураева, М.Элмуродовлар ва Маданий мерос департаменти бўлим бошлиғи А.Ёрқулов ҳамда Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи М.Исроилов иштирокида қазилма ишлари олиб борилади. Ўрганиш хулосасига кўра, ушбу қабр Қовунчи маданиятига тааллуқлилиги, яъни у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4 асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан ўша даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари (2 та склет) ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлар қазиб олинди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати маълумотларига кўра, сопол буюмлардан бири – кўзачанинг дастаси қўчқор шохидан ишланган. Топилмаларни ўрганиш жараёнида улардан Қовунчи маданияти даврида яшаган аждодларимиз рўзғор ва хўжалик ишларида фойдаланганлиги ҳамда буюмларда ўша даврдаги диний дунёқараш хусусиятлари мавжудлиги ҳақидаги хулосага келинди.

photo_2020-05-04_16-23-10.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
НОЁБ ТОПИЛМА: милоддан аввалги қабр ва сопол идишлар