Навоий вилояти Қизилтепа тумани Бўлакработ маҳалласи Саёҳат қишлоғида яшовчи фуқаро С.А нинг Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонаси ишонч телефонига қолдирган мурожаати Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда айтилишича, “Қизилтепатумангаз” таъминоти ходими фуқаронинг хонадонида газ жиҳозларини кўздан кечириб, 5 та иситиш қозонхонаси, 5 та печ ва 3 та ҳаммомдан фойдаланиб келинганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирган. Натижада, фуқаро номига 34 миллион 814 минг 860 сўм миқдорида жарима ҳисобланган.

Туман жамияти мутахассисларининг жойига чиққан ҳолда олиб борган ўрганишлари натижасида фуқаронинг хонадонида аслида атиги 1 дона иситиш қозонхонаси, 3 дона иситиш печи ва 1 та ҳаммом мавжудлиги ҳамда у газ таъминоти ташкилотига ҳеч қандай зарар етказмагани аниқланган.

Ушбу ҳолат юзасидан “Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти корхонаси ходимларига истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ва амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тушунтиришлар берилди. 

Натижада нореал тарзда ҳисобланган 34 миллион 814 минг 860 сўмлик қарздорлик бекор қилинди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нотўғри ҳисобланган қарздорлик бартараф этилди