Не-не орзулар билан йиллар давомида пул тўплаб, машина харид қилсангиз-у, аммо машинада носозлик чиқса, кўнгил хира бўлади.

Бу каби ҳолга дуч келаётган фуқароларимиз сони ҳам талайгина. Афсуски, бугун Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига келаётган мурожаатларнинг кўпи айнан машина савдоси билан боғлиқ.

Яқинда Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи фуқаро  И.Ж ҳам федерациянинг Бухоро шаҳар жамиятига худди шу муаммо билан мурожаат қилган.

У Бухоро вилоятида жойлашган автосалондан 369 000 000 сўмга “Malibu” русумли автомобиль харид қилганлиги, аммо машинанинг носозлигидан норозилигини билдирган.

Фуқаро автосалон ходимларига бир неча бор бу ҳақда мурожаат қилган. Бироқ, мурожаатлари эътиборсиз қолдирилган.

Ҳолат Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилди.
Автосалон раҳбариятига амалдаги қонун ҳужжатлари талаби юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилгач,   автомашина тузатиб берилди.

Каримжон Ҳафизов,
Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқини
ҳимоя қилиш жамияти раиси

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Носоз машиналар билан боғлиқ мурожаатлар кўпаймоқда