Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ёзувчи, уюшма аъзоси Носир Зоҳид таваллудининг 70 йиллигига бағишланган ижодий кеча бўлиб ўтди. Кеча доирасида муаллифнинг "Гавҳар" номли китоби тақдимоти ҳам ўтказилди.

Адабий анжуманда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид Президентимизнинг миллий адабиётимизга бўлган эътибори ҳар бир адабий анжуман, фестивалларда ўз ифодасини топаётгани, кечагина Эркин Воҳидов ижодига бағишланган фестиваль бунинг ёрқин далили эканини таъкидлади: 

– Миллий адабиётимиз йўлидаги ҳаракатлар, ижодкорларнинг машаққатли меҳнати ҳеч қачон беиз кетмайди. Адабиёт олдидаги, халқимизга зиё улашиш борасидаги бурчимиз кўплигини теран англаймиз. Мутолаасиз, китобсиз келажак йўқлигини Президентимиз кўп марта такрорлайдилар. Носир Зоҳид ҳам адабиёт, халқимиз олдидаги бурчини юракдан англаган, ижодга масъулият билан ёндашувчи қаламкашдир. Носир акадан бир куни “устозинг ким?” деб сўрашганида, “Чархий домла” деб жавоб берган эканлар. Шунда унинг катта мактабни кўргани алоҳида эътироф этилганди. Бугун ишлайдиган, астойдил изланадиган замонлар келганини, қаламни эзгу ишларга сафарбар этиб, ижод қиладиган даврларнинг қадрига етиш кераклигини Носир Зоҳид теран англаши эътиборга моликдир, — деди Сирожиддин Саййид. 

– Миллий адабиётимизга янги авлод кириб келмоқда, – деди “Жаҳон адабиёти” журнали бош муҳаррири, устоз журналист Аҳмаджон Мелибоев. – Бу жиҳатлар кечагина Эркин Воҳидов ижодига бағишланган фестивалда ҳам ўзининг ёрқин ифодасини топди. Ижодкор ҳозир бир дақиқага бўлса-да, ёзишдан тўхтайдиган замон эмас! Носиржон 70 ёшда ҳам тинимсиз изланаётган, ишлаётган ижодкордир. Умр бўйи илм излаш шарқона гўзал фазилат саналади. Носиржон “Дўрмон” ижод уйига келганида тинимсиз ишлайди. Адабиётни қисмат деб билганлар қаторида Носиржон ҳам борлигини алоҳида эътироф этиш лозим. Чархий, Ҳабибий домлаларга шогирд тушиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. 

– Дўст ҳақида гап айтишнинг масъулияти ҳам ниҳоятда оғир экан, – деди таниқли журналист Анвар Абдувалиев. – Носиржоннинг “Надомат” романида реал ҳаёт, ундаги бор воқеликлар кўз ўнгимизда яққол гавдаланади. Бунинг номини эса ижодий маҳорат, дейдилар. Носиржон ғоят кузатувчан, зийрак ижодкор. У Эркин Воҳидовдек ўзбекнинг буюк шоири баҳосини олган адибдир. Маълумки, Чархий домла араб ёзувида ижод қилар эдилар. Носиржон бу ёзувларни кириллчага ўгириб, кўчирган, устозлар дуосини олган ижодкордир. 

Айтиш керакки, муаллифнинг "Гавҳар" қиссаси қишлоқлик, содда, беғубор қизнинг шаҳарга ўқишга бориши ва талабалик йилларида бошидан кечирганлари ҳақида ҳикоя қилади. Китобдаги "Ёмоннинг касри" деб номланган қисса ҳам кутилмаган воқеаларга бой. Унда бир аёлнинг аччиқ қисмати воқеалар тасвирида акс этади. Ушбу китоб "Ёш куч" нашриётида жорий йилда нашр этилган. 

Носиржон Зоҳидов 1954 йилда Қўқон шаҳрида туғилган. 1975 йилда Қўқон давлат педагогика институтининг филология факультетини тамомлаган. Шундан кейин шаҳар, вилоят, республика газеталарида фаолият олиб борган. Адибнинг “Тазарру” шеърлар тўплами, “Надомат” романи, “Қасос, “Йигит йиғламасин дунёда”, “Дарди бедаво”, “Ишқ можароси”, “Гавҳар”, “Ёмоннинг касри” қиссалари чоп этилган. “Надомат” романи асосида яратилган саҳна асари вилоят театрида намойиш этилган. Ёзувчининг “Қасос”, “Йигит йиғламасин дунёда” қиссалари “Шарқ” нашриётида қайта нашр қилинган. 

Носир Зоҳид 2009 йилда “Энг улуғ, энг азиз” Фарғона вилояти анъанавий кўрик-танловида диплом билан тақдирланган. Адиб Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги эсдалик нишони соҳиби. 

Тадбирда адибнинг ижодий фаолияти, асарлари ҳақида атрофлича фикр билдирилди. Ижодкорга Ёзувчилар уюшмасининг эсдалик совғалари топширилди. 

Назокат Усмонова, Носиржон Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Носир Зоҳид — устозлар дуосини олган ижодкор