“Норманд тўртлиги” саммитидан нималар кутиляпти?
Москва Норманд форматидаги учрашувларни ўтказишдан яна бир мақсад – тўрт давлат раҳбарлари учрашуви якуни бўйича тақдим этиладиган ҳужжат лойиҳасини келишиб олишни кўзламоқда.
Москва Норманд форматидаги учрашувларни ўтказишдан яна бир мақсад – тўрт давлат раҳбарлари учрашуви якуни бўйича тақдим этиладиган ҳужжат лойиҳасини келишиб олишни кўзламоқда.
Бу Украина томони мулоқотлар доирасидаги асосий масалаларга алоқадор бўлмаган бошқа мавзулар (масалан, Киев ҳозиргача бир неча бор баёнот билан чиққан “Қримни қайтиб олиш”, гарчи, ярим орол бундан беш йил олдин референдум натижасида Россия таркибига қўшилган бўлса-да)ни кўтариб чиқмаслигини таъминлаш билан боғлиқ.
Мазкур битим лойиҳаси бўйича томонлар келишиб олишгани ҳозирданоқ маълум, бироқ расман эълон қилинмагунча ҳужжатнинг мазмуни ошкор этилмайди. Шунга қарамасдан, Сиёсий конъюнктура маркази Алексей Чеснаков аллақачон битим бандлари Минск келишувлари шартларига тўлиқ мос келишини билдирган.
Якуний ҳолат бўйича лойиҳа ҳақида Украина томони ҳам ўз фикрини билдирган. Украина Бош вазирининг Европа ва Евроатлантика интеграцияси масалалари бўйича ўринбосари Дмитрий Кулеба “Мазкур коммюнике дипломатик хусусиятга эга” эканини ҳамда ҳужжат қандайдир фавқулодда ғояларни илгари сурмаслигини таъкидлаган.
Яна бир украиналик амалдор, ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко мазкур битим “жуда эҳтиёткорлик” билан тайёрланганини қайд этиб, “Бу “Минск-3“ бўлмайди”, дея қўшиб қўйган.
Россия ҳукумати вакиллари эса ҳозирча учрашувлар якунига оид аниқ фаразларни илгари суришдан тийилиб турибди.
“ТАСС” ахборот агентлиги Россия раҳбари Матбуот котиби Дмитрий Песковнинг қуйидаги сўзларини келтирган: Муайян тайёргарлик ишлари олиб борилди. Ҳозирча бироз кутиш лозим, Норманд тўртлиги аъзолари Парижда тўпланиб, бир қарорга келса, шундагина натижалар маълум бўлади.
Президент Администрацияси вакилининг қайд этишича, томонлар “қандайдир қарорларга келишнинг осон йўлларини топишлари лозим”. Фақат бунга Путин ва Зеленский ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқот чоғидаги конструктив руҳ давом этсагина эришиш мумкин, деган Дмитрий Песков.
Саммитдан кутилаётган натижалар борасида Украина ва Россиянинг қарашлари, умуман олганда, бир-бирига яқин. Масалан, Владимир Зеленский аввалроқ мазкур учрашувда шунчаки мулоқот олиб бориш ва мавҳум режалар тузиш эмас, балки аниқ натижаларга эришишни хоҳлаётганини билдирган.
Россия сиёсатчилари, ўз навбатида, саммитда Украина Шарқидаги низоларни тўхтатиш имконини берувчи қўшимча битимларга эришишни кутмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам айтиб ўтган.