Қонун ҳужжатларининг пухта ишлаб чиқилиши, халқчил бўлиши уларнинг ижроси самарадорлиги ошишида муҳим ўрин тутади.

Шу боис норма ижодкорлиги соҳасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. 

Адлия вазирлиги илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатлари ва улар лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказишнинг янги тартиби, методикаси ва махсус чеклист тўлдириш амалиётини жорий этди. 

– Мамлакатимизда илк бор амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни босқичма-босқич тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тизими ва экспертиза жараёнларига жамоатчилик, илмий ташкилотлар ва мустақил экспертларни кенг жалб қилиш имконияти яратилди, – дейди Адлия вазирининг ўринбосари Алишер Каримов. – Натижада 2021 йил давомида қонунчилик ҳужжатларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш натижасида 1 минг 820 қонунчилик ҳужжати лойиҳасида 405 коррупциявий омил, 892 амалдаги қонунчилик ҳужжатида 660 дан ортиқ коррупциявий омилларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди. 

Келгуси беш йилликда амалдаги ҳужжатларни тўлиқ коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш орқали қонунчилик базасини коррупциявий омиллардан тозалаш мақсад қилинган.  

Норма ижодкорлигида “ақлли тартибга солиш” модели элементлари татбиқ этилди. Хусусан, Ўзбекистонда 2021 йилда тартибга солиш таъсирини баҳолашнинг комплекс тизими ва ҳуқуқий базаси яратилди ҳамда амалиётга жорий этилди. 

Хусусан, тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича Президентнинг махсус қарори қабул қилинди, алоҳида низом, методика тасдиқланди. Шунингдек, қонун даражасида лойиҳаларни таъсирини баҳолаш мажбурий эканлиги белгиланди. 

Бундан ташқари, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва “Jacobs, Cordova & Associates” консалтинг ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимининг самарадорлиги ўрганилди. 

2021 йилда 50 га яқин қонунчилик ҳужжатларининг тартибга солиш таъсири баҳолашдан ўтказилган ҳолда ишлаб чиқилган бўлса, 14 амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам тартибга солиш таъсири баҳолашдан ўтказилди. 

Бу йўналишда Адлия вазирлиги келгусида ўз аҳамиятини йўқотган ва бугунги кунда амалиётда ишламайдиган нормаларни бекор қилиш ишларини давом эттиради. Бунда илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш орқали ҳуқуқий бўшлиқлар ва такрорланишларнинг олди олинади.  

“Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонда белгиланган йўналишларга асосланиб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш ишлари давом эттирилади. 

Бу борадаги ишларни амалга оширилиши 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ҳам назарда тутилган. Жумладан, Тараққиёт стратегиясининг  
8-мақсадида “тартибга солиш юки” ни камайтириш доирасида қонунчилик ҳужжатларини қисқартириш, давлат органлари фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш белгиланган.  

Бундан ташқари, норма ижодкорлиги ва қонунчилик ҳужжатлари ижросини жамоатчилик ишторикида назорат қилиш тизими кучайтирилади ва бу жараёнга рақамли технологиялар жорий этилади. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норма ижодкорлиги ва қонунчилик ҳужжатлари ижроси жамоатчилик назоратида бўлади