Албатта, норматив-ҳуқуқий ҳужжат белгиланган тартибда қабул қилиниб, амалиётга татбиқ этилар экан, яъни қонун ҳужжати қонуний кучга кирдими, бу ҳужжат муҳокама қилинмайди. Ижро этилади ва амалиётда оғишмай қўлланилади, тамом! Бу – “аксиома”. Чунки, асосий қонун ва бошқа тегишли қонунларда белгиланган талаблар шуни тақозо этади.

Жумладан, судларда ҳам “Судлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасида одил судлов қонунга қатъий мувофиқ ҳолда амалга ошириши белгилаб қўйилган.

Аммо, норма ижодкорлигида лойиҳани қонун ҳолатига келтириш жараёнида қайсидир жиҳат эътибордан четда қолса ёки атрофлича ўрганилмаса, бундай ҳолатда ҳуқуқни қўллаш жараёнида – одил судловда ҳам қийинчилик, сан-салорлик, номувофиқлик кўзга ташланиб, адолат мезонлари бузилиши, объективликка рахна солувчи объектив ё субъектив омиллар юзага келиши ҳам бор гап.

Масалан, 2025 йил 22 апрелда “Кредиторларнинг гаров билан таъминланган талабларини қаноатлантириш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”   Ўзбекистон Республикасининг 1060-сон Қонуни қабул қилинди.

Ушбу Қонун орқали Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексига, Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига, “Гаров тўғрисида”ги, “Ипотека тўғрисида”ги, “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги 258-II-сон Қонунига киритилган тузатишга кўра, гаровга қўйилган мол-мулк билан таъминланган мажбуриятларни ижро этишда ундирув ушбу мол-мулкка қаратилган тақдирда, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилади ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланади.

Албатта, 2019 йилга қадар гаровга қўйилган мол-мулкнинг кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан белгиланган. Лекин, нима учун ушбу амалиётдан воз кечилган. Чунки, ушбу амалиёт фуқаролик ҳуқуқи принципларига мувофиқ келмаган.

 Яъни, гаровга олувчи ва гаровга қуювчи ўртасида томонларнинг ўзаро шартнома тузишдаги эркинлиги принципи асосида тузилган гаров ёки ипотека шартномаси фақатгина тарафларнинг розилиги асосида тузатилиши лозим. Негаки, дастлаб тарафлар ўртасида гаров мулки баҳосини келишиб олиш юзасидан имзоланган баҳолаш далолатномаси асосида томонлар ўртасида тузилган гаров ёки ипотека шартномасида шартнома предмети бўлган гаров нарсасининг баҳоси белгиланган. 

Бу эса, фуқаролик ҳуқуқининг муҳим   принципи бўлган шартнома тузишда томонларнинг эркинлиги принципига номувофиқдир. Айнан Ўзбекистон Республикасининг 1060-сон Қонуни билан киритилган шу қўшимча норма, судлар томонидан қўлланганда тарафларнинг ҳуқуқ-манфаатларига таъсир этади. Оқибат гаровга қуючи ёки гаровга олувчида  гаров нарсаси баҳоси юзасидан, шартнома эркинлиги тамойилини четда қолдириб, одил суд тасдиқлаган ҳисоботга эътироз уйғотиб, адолат, оқилоналик, одиллик принципига зиддият пайдо қилади.

Зеро, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 382-моддасига мувофиқ, агар ушбу Кодексда, бошқа қонунларда ёки шартномада бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, шартнома тарафларнинг келишувига мувофиқ ўзгартирилиши ва бекор қилиниши мумкин.

Тарафлардан бирининг талаби билан шартнома суд томонидан фақат қуйидаги ҳолларда ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин:

1) иккинчи тараф шартномани жиддий равишда бузса;

2) ушбу Кодекс, бошқа қонунлар ва шартномада назарда тутилган ўзга ҳолларда.

Албатта, номи юқорида зикр этилган Қонун, амалиётда кредит (ипотека) шартномаси бўйича мажбуриятларни қарздор томонидан ўз вақтида ва (ёки) лозим даражада бажарилишини, кредиторнинг гаров билан таъминланган талаблари қондирилишини, суд тартибида ва суддан ташқари тартибда ундирувни гаров нарсасига қаратишни, гаровга олувчининг гаров нарсасига бўлган ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш билан боғлиқ муаммолар мавжудлиги асосида ишлаб чиқилган ва кредиторларнинг гаровга қўйилган мол-мулкка нисбатан ҳуқуқлари устуворлигини таъминлашга, гаров нарсасини суддан ташқари тартибда реализация қилиш тизимини такомиллаштиришга, мажбуриятларни гаровга қўйилган мол-мулк ҳисобидан ундириш жараёнларини соддалаштиришга ва кредит ташкилотларининг кредит портфелидаги муаммоли активлар улушини камайтиришга хизмат қилиши мақсад қилинган.

Лекин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1-моддасида: “Фуқаролик қонунчилиги улар томонидан тартибга солинадиган муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига, хусусий ишларга бирон-бир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳуқуқлар тикланишини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланади.

Фуқаролар (жисмоний шахслар) ва юридик шахслар ўз фуқаролик ҳуқуқларига ўз эркларига мувофиқ эга бўладилар ва бу ҳуқуқларини ўз манфаатларини кўзлаб амалга оширадилар. Улар шартнома асосида ўз ҳуқуқ ва бурчларини белгилашда ва қонунчиликка зид бўлмаган ҳар қандай шартнома шартларини аниқлашда эркиндирлар”, деган концептуал норма белгилаб қўйилган. 

 Шу кодекс, 3-моддаси, иккинчи қисмида, бошқа қонунлар ва қонунчилик ҳужжатларидаги фуқаролик қонунчилиги нормалари ушбу Кодексга мос бўлиши шартлиги белгилаб қўйилган.

Демак, гаровга қўйилган мол-мулк суд томонидан мажбурий тарзда баҳолашдан ўтказилиши ҳамда ушбу кимошди савдосидаги бошланғич реализация қилиш нархи суд қарори билан баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботда аниқланган миқдорда белгиланиши ўз-ўзидан гаров шартномасидаги у ёки бу тарафнинг Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг шартнома тузиш эркинлиги, жумладан гаров нарсаси баҳоси бўйича ҳам ихтиёрийлик асосидаги келишув, шартномани ўзгартиш, фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар иштирокчиларининг тенглигини эътироф этишга, мулкнинг дахлсизлигига, шартноманинг эркинлигига номувофиқ саналади.

Бу эса, одил судлов сифатига таъсир этмай қолмайди.

Шундай экан гапнинг индаллосини айтганда, норма ижодкорлиги қанчалик мукаммал бўлса, одил судлов шунча юксалаверади. 

Илло, одил судлов қонунга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Нуриддин Муродов

Сариосиё туманлараро иқтисодий суди раиси

Судьялар Олий мактаби мустақил тадқиқотчи.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Норма ижодкорлиги мукаммал бўлса, одил судлов юксалаверади