Норин туманида янги хизмат кўрсатиш кўчаси барпо этилмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Норин туманидаги Чўжа—Ҳаққулобод йўналишида жойлашган Норинкапа маҳалласида аҳолига қулайлик яратиш, хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий ишлар изчил давом этмоқда.
Хусусан, маҳаллада ташкил этилган 24/7 хизмат кўрсатиш кўчасида бир қатор замонавий савдо дўконлари иш бошлади. Мазкур савдо нуқталарида харидорларга сифатли қурилиш материаллари, интерьер учун замонавий ечимлар ҳамда турли хил маҳсулотлар таклиф этилмоқда.
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов мазкур хизмат кўрсатиш кўчасида бўлиб, бу ерда амалга оширилаётган ишлар, тадбиркорлар учун яратилаётган шарт-шароитлар ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати билан яқиндан танишди.
[gallery-30236]
Ташриф давомида тадбиркорлар билан мулоқот қилиниб, фаолиятни янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, хизмат турларини кўпайтириш ҳамда савдо ва сервис соҳасида замонавий ёндашувларни жорий этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.
Айни пайтда Норинкапада барпо этилаётган 24/7 хизмат кўрсатиш кўчаси нафақат аҳоли учун қулай ва замонавий сервис муҳитини яратиш, балки кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, маҳалланинг иқтисодий фаоллигини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этишда ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА