Норин туманида пилла тeрими бошланди
Наманган вилояти Норин туманида пилла қабул қилиш мавсуми бошланди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов «Норин Агропилла» масъулияти чекланган жамиятига ташриф буюриб, норинлик пиллакорларининг ипак қуртини парваришлашдаги ютуқларини эътироф этди.
Дастлабки ҳосил тарозига қўйилди. Юқори ҳосилдорликка эришган пиллакорлар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Таъкидлаш жоиз, жорий йилда туманда 134 та фермер хўжалиги билан шартнома тузилган бўлиб, 3185 қути ипак қурти пиллачиларга тайёр ҳолда етказилган. Шу аснода 178 тонна ипак толаси етиштириб олиниши кўзда тутилган.
[gallery-2369]
Касаначиларнинг жисмоний шахсларга ҳисобланадиган даромад солиғидан озод қилиниши, шунингдек, пилла боқувчилар ва касаначиларнинг мавсум даврида йиллик иш стажи ҳисобланиши катта имтиёз бўлди. Бу имтиёз, албатта, пиллачиликни ривожлантиришда муҳим омил ҳисобланиб, кўзланган натижаларга эришилмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА