ФОТОРЕПОРТАЖ
Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 декабрдаги «2023–2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида Норин дарёси устида учта туманни – Уйчи, Учқўрғон ва Норинни вилоят маркази билан боғловчи янги кўприкни қуриш ишлари жадал давом этмоқда.
Мазкур кўприкнинг узунлиги 481,5, эни 15,1 метрни ташкил қилади. Қатнов қисмининг кенглиги 7,5 метр бўлиб, ҳар икки томонида 2 метрдан хавфсизлик тасмаси ҳамда 1,8 метрдан пиёдалар йўлаги барпо этилади.
[gallery-24298]
Йирик лойиҳага кўра, 17,5 километр янги йўл ҳам бунёд этилиши натижасида Уйчи, Норин туманларида транспорт тирбандликлари ва келгусида юзага келиши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисалари олди олиниб, юздан зиёд маҳаллада яшовчи 450 минг аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектларига янада қулайлик яратилади. Асосийси, вилоят марказигача бўлган 20 км узунликдаги йўл қисқаради.
Дарё устида кўприк қуриш мураккаб жараён. «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси» ДУК буюртмаси асосида «Ўзйўлкўприк» кластерининг Тошкент вилояти филиали томонидан ўтган йилнинг апрель ойида бошланган қурилиш ишларида ўндан ортиқ махсус техника жалб этилган. Ушбу кўприкни 2026 йилда фойдаланишга топшириш режа қилинган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА