Андижон вилоятида ичимлик сувидан 27 миллиард сўмдан зиёд нореал қарздорлик истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Андижонда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда туман, шаҳар жамиятлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, нореал шаклланган қарздорликларни бартараф этиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. 

 Жумладан, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Андижон вилояти ҳудудий бирлашмаси, туман, шаҳар жамиятларига вилоятда яшаётган истеъмолчилардан сув таъминоти корхоналари фаолияти, бу борадаги нореал қарздорлик бўйича кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Мурожаатларда “Андижон сув таъминоти”АЖ туман, шаҳар филиаллари ходимлари томонидан истеъмолчиларга нореал қарздорликлар мавжудлиги тўғрисида огоҳлантиришлар берилган. Бу аҳолининг эътирозларига сабаб бўлган. Ушбу масала барча туман ва шаҳарларда маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари, “Андижон сув таъминоти”АЖ мутахассислари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди. Хусусан, аҳоли орасида ижтимоий сўровномалар ва жамоатчилик назорати тартибида мониторинглар ўтказилди.

Ўрганишлар якунига кўра, “Андижон сув таъминоти” АЖ туман, шаҳар бўлимлари томонидан аҳолига белгиланган сифатдаги хизматлар кўрсатилмаганлиги сабабли, аҳолидан олинадиган 27 миллиард 101 миллион 280 минг 313 сўм миқдоридаги тўловлар истеъмолчилар фойдасига биллинг тизимидан ўчирилди.

Ф. Убайдуллаев, 
ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нореал қарздорлик биллинг тизимидан ўчирилди