Ноқонуний валюта савдосига чек қўйилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент тизими ходимлари валюта қимматликларининг ноқонуний айланмасига барҳам бериш, ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ ҳолатларга қарши курашишни давом эттирмоқда.
Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан Кўкдала тумани Наврўз қишлоғи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро С.Х. жами 3,3 минг АҚШ долларини фуқаро С.Ш.га 37,6 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Бундан олдинроқ Департаментнинг Сирдарё вилояти Ширин шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.Э. ва Н.Х. жами 3,5 минг АҚШ долларини фуқаро Ж.Р.га 40,3 миллион сўмга сотган вақтда ушланган эди.
Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро Б.М. 3 минг АҚШ долларини фуқаро А.Т.га 34,1 миллион сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ЎзА