Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг “Чуқурсой техник идора” темир йўл чегара божхона пости ходимлари томонидан ҳужжатларда қайд этилмаган товарларни республикамиз ҳудудига олиб киришга бўлган уринишлар фош қилинди.

 Жумладан, юртимиздаги тадбиркорлик субъектларидан бирининг номига келтирилган контейнердаги қурилиш моллари божхона кўригидан ўтказилганида товарлар орасида йўл-юк кузатув ҳужжатларида умуман қайд этилмаган 1400 дона силлиқлаш ускунаси – болгаркалар борлиги аниқланди. 

Фақатгина шу эмас. Қиймати салкам 500 миллион сўмни ташкил қилувчи мазкур ускуналарнинг қадоғида ишлаб чиқарувчига доир биронта ҳам маълумот йўқ. Шунингдек, қути ичида техникадан хавфсиз фойдаланишга қаратилган йўриқномалар ҳам мавжуд эмас. 

Мазкур пост ходимлари томонидан аниқланган яна бир ҳолатда эса ёғоч маҳсулотларини қайта ишлашда қўлланиладиган 27 тоннадан зиёд 2 турдаги кимёвий моддалар йўл-юк кузатув ҳужжатларида қайд этилмагани фош қилинди. 1080 та қопдан иборат мазкур товарларнинг умумий қиймати эса салкам 722 миллион сўмни ташкил қилмоқда. Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний товарлар фош этилди