Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Жиззах вилоят солиқ бошқармаси ҳамкорлигида вилоят ҳудудида алькогол ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олдини олишга қаратилган рейд тадбирлари мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Жорий йилнинг якунига етган 9 ой давомида ўтказилган тезкор тадбирларда алькогол ва тамаки маҳсулотларини ноқонуний муомилага киритиш билан боғлиқ 42 та ҳолат аниқланган. Ушбу ҳолатларнинг 18 тасига нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва 24 та ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар юритилган.
Ҳуқуқбузарлардан ҳеч қандай кирим ҳужжатларисиз савдога қўйилган 939 миллион 500 минг сўмлик алькогол ва тамаки маҳсулотлари далилий ашё тариқасида олиб қўйилган.
Қонунбузар хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жами 187 миллион 900 минг сўмлик молиявий жарималар қўлланилди.
Ноқонуний савдо – келтирар ғавғо, деб бежизга айтилмаган.
А.Қаюмов, ЎзА