Нурафшон шаҳрида “Тошкент вилоятида ерларнинг ўзбошимча эгалланиши, ноқонуний қурилмаларнинг ортиши ва уларга нисбатан кўрилаётган чоралар” мавзусига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда ўтган 6 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди. Хусусан, ўтказилган ер ва кадастр назорати соҳасида жами 2 минг 228 ҳолатда 304 гектарда ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланган.  

– Ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ноқонуний қурилмалар қуриб олиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 1 минг 187 та ҳолатда, 99,2 гектарда бошқарма томонидан судларга даъво аризалари киритилди, – дейди Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Рустам Пайзиев. – Шунингдек, мониторинглар давомида ер участкасига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилмаслик ҳолатлари ҳам аниқланмоқда. Ерлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолати бўйича ҳокимликларга тақдимномалар киритилиб, ер майдонлари давлат захирасига қайтарилиши таъминланди.  

Жорий йилнинг 1-чорагида ер назоратини амалга оширувчи мутахассислар махсус планшет ва боди камералар билан таъминланди. Натижада бугунги кунда аниқланган ер қонун бузилиш ҳолати уни бартараф қилгунгача жараён бевосита реал вақт режимида ортиқча қоғозбозликларсиз амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, айни кунларда ер назорати тадбирларида дронлар амалиёти шаҳар ёки олис қишлоқда, тоғли ҳудуд ё кенг адирликда ердан қандай фойдаланилаётгани, турли мақсадларда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинаётганлик ҳолатларини аниқлашда ўз самарасини бермоқда.  

Бугунги кунда вилоят ерларининг электрон харитасини яратиш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказишда тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, жами 1 миллион 514 гектар ер майдонларини “ЕР-ҲИСОБОТ ААТ” тизимига киритиш ишлари амалга оширилмоқда. Анжуманда журналистлар жойлардаги кадастр соҳасига оид ҳолатлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.  

А.Мусаев,ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний қурилмаларга қарши назорат кучаймоқда