Кадастр агентлиги Навоий вилояти бошқармаси Қизилтепа тумани бўлими инспекторлари томонидан “Ғамхўр” МФЙ ҳудудида фуқаро С.Р ҳамда А.Ш томонидан жами 140 кв.метр ер майдони ҳеч қандай ҳужжатларсиз эгаллаб олиниб, молхона биноси ва қўшимча иншоотлар қурилиши бошлаб юборилганлиги аниқланган.

Натижада бўлим инспекторлари томонидан фуқароларга ноқонуний қурилмани бартараф этиш юзасидан огоҳлантириш берилди. 

– Берилган огоҳлантиришдан тўғри хулоса чиқарган фуқаролар ўзлари ноқонуний қурилмани бартараф этди ҳамда ер майдони аввалги ҳолатига қайтарилди, – дейди Кадастр агентлиги Қизилтепа тумани бўлими бош инспектори Акмал Қудратов. – Ноқонуний иншоотлар қурилиши бартараф қилинмаган тақдирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баробаридан 300 баробаригача жарима солиниб, ноқонуний қурилмани бартараф этиш мақсадида Фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризаси киритилади ҳамда мажбурий тартибда бузиб ташланади. 

[gallery-17367]

Кадастр агентлиги Навоий вилояти бошқармаси томонидан жорий йилнинг ўтган 4 ойи давомида ер участкаларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш йўналишида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, ўтказилган назорат тадбирларида жами 349 та, шундан 308 та ҳолатда 42,7 гектар ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳамда 41 та ҳолатда 1,1 гектар ер майдонларида ноқонуний қурилиш қилиш ҳолати аниқланган. 

Кўрилган чоралар натижасида ўзбошимчалик билан эгалланган ерларнинг 242 таси ихтиёрий равишда бартараф этилган, 42 таси бўйича судларга даъво аризалари киритилган. 

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказмаслик, ер тузиш лойиҳаларидан четга чиқиш ҳолатлари бўйича 358 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ChI7Q2BVAuQ" title="Noqonuniy qurilishlar bartaraf etilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

А.Бўриев, С.Аслонов (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний қурилишлар бартараф этилмоқда (+видео)