Қонунчиликда ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, ундан хўжасизларча фойдаланиш ва ер ҳисобини юритишдаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бироқ ҳудудларда қонунчиликка риоя қилмаслик, ер участкаларидан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш, жумладан, ноқонуний қурилмалар қуриш, шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари ҳамон учрамоқда. 

Кадастр агентлигининг Бухоро вилояти Когон шаҳар бўлими томонидан ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш, ноқонуний иморат қурилишига оид жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 213 ҳолат аниқланган. 

Мазкур қонун бузилиш ҳолатларининг 209 таси жисмоний шахслар қолган 4 таси эса юридик шахслар томонидан амалга оширилган. Кадастр ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида қонун бузилиш ҳолатларининг 108 таси ўз жойида бартараф этилган. Шунингдек, қонун бузилиш ҳолатларини келтириб чиқарган 246 нафар шахсга нисбатан маъмурий жарима қўлланилган. 

Фуқаролик ишлари бўйича судларга ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 102 та даъво аризалари киритилган. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний қурилишлар аниқланди