Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси жорий йилнинг ўтган даврида қарийб 1 минг 850 ҳолатда 3 минг 403 гектардан ортиқ майдонда ер қонунчилиги бузилишини аниқлаб, қонунбузарларга нисбатан 6 миллиард 190 миллион сўмдан зиёд маъмурий жарима қўллади. Жарималарнинг қарийб уч миллиард сўми ундирилди.

Мазкур ҳаракатларнинг 140 таси ёки 30 гектарида ер тузиш лойиҳаларидан ўзбошимчалик билан четга чиқиш, 77 тасида 17 гектар ернинг чегара белгиларини, геодезик пунктларини ва чеклов белгиларини йўқ қилиш ёки шикастлантириш, 986 таси яъни, 3 минг 47 гектардан ортиғида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик, 742 тасида 243.4 гектар ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳолатлари аниқланди.
Кадастр агентлиги вилоят бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шу ҳақида атрофлича маълумот берилиб, вилоятда ер ҳисоби ва давлат кадастрлари тизимини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида фикр алмашилди.

Президентимизнинг 2020 йил 7 сентябрдаги “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда шу куни қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги кадастр агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мамлакатимизда ерга бўлган муносабатни ўзгартириб, давлат ер кадастрини юритиш тизимида туб янгиланишларни юзага келтирди. Шунга мувофиқ қатор кодекс ҳамда қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, кадастр агентлиги ваколатлари кенгайтирилди. Қонунбузарларга жавобгарлик кучайтирилди. 

–Халқимизнинг ноқонуний иш – келтирар ташвиш, деган пурмаъно гапи бор,–дейди Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи Менглимамат Абдираҳмонов. – Бу ер муносабатлари билан боғлиқ ғайриқонуний ҳолатларда ҳам ўз аксини топмоқда. Масалан, йилнинг ўтган даврида Денов туманида 88 ҳолатда 27,12 гектар, Жарқўрғон туманида 83 ҳолатда 15 гектар, Термиз туманида 58 ҳолатда 12 гектар, Узун туманида 42 ҳолатда 5,29 гектар, Шеробод туманида 79 ҳолатда 64,31 гектар, Шўрчида 66 та ҳолатда 17 гектар, Ангор туманида 36 ҳолатда 3,82 гектар, Бандихон туманида 38 ҳолатда 8 гектар майдонда ер қонун бузилиши содир этилгани маълум бўлди. Шунингдек, бошқа туманлар ва Термиз шаҳрида ҳам бундай ҳолларга дуч келинди. Қонун бузарлар огоҳлантирилгач, уларнинг 394 таси ихтиёрий равишда бартараф этилди.

Вилоятда ғайриқонуний ҳаракатлар юзасидан 51.4 гектар ер учун судларга киритилган 240 та даъво аризасининг 54 таси ёки 10,79 гектарига ноқонуний қурилмаларни бузиш бўйича ҳал қилув қарори чиқарилди. Бу йўналишдаги суд жараёни давом этмоқда. Расмийлаштирилган ҳужжатлар 12 гектар ер майдонга тегишли чора кўриш учун 44 таси  прокуратура органларига ҳамда 5 таси ёки 0.46 гектар ерни қайтариш учун ҳужжатлар мажбурий ижро бюросига юборилган. Ер қонунчилигини бузган бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳаракатлари бўйича судга даъво аризалари киритилмоқда.

Матбуот анжуманида кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат ер кадастри, бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш каби йўналишларда олиб борилаётган ишлар чуқур таҳлил қилинди. Ноқонуний қурилишларга чек қўйиш, жойларда самарали ер назоратини ўрнатиш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
 
Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ,
ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний иш – келтирар ташвиш