Бухорода O`zLiDePдан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига кўрсатилган номзодлар талаба-ёшлар билан учрашди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Шуҳрат Бафоев ҳамда Мадина Баратова O`zLiDeP бу йилги сайловларга “Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун” эзгу шиори остида “5 мақсад-500 вазифани” ўз ичига қамраб олган сайловолди дастури билан қизғин тайёргарлик кўраётганлигини таъкидлади. 

– Бу йилги сайловлар мутлақо янгича аралаш сайлов тизимида бўлиб ўтади. O’zLiDeP партияси ўзининг янги стратегияси билан аҳоли ичига кириб боришни мақсад қилган, – дейди номзод Мадина Баратова. Яъни “Ваъда эмас натижа, эртага эмас бугун” шиори остида ғояси илгари сурилмоқда. 

Учрашувда ёшларни хорижий тилларга ўқитиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда “IT” соҳаси ва спортга кенг жалб этиш борасида пухта ишланган режаларни амалга ошириш, хусусан, ишсиз ёшларни замонавий касбларга ўқитиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш сингари долзарб масалалар тилга олинди. 

Иштирокчилар сайловолди дастурида кўрсатиб ўтилган имкониятлар ҳақида тўлиқ маълумотларга эга бўлди. Ўзларини қизиқтирган саволларга номзодлардан жавоб олди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Номзодлар ёшлар билан учрашди